|
|
|
|
|
1993-1994 йиллар
1993 йил феврал ойида ҳукумат "Эрк" партиясини " қайта рўйхатдан ўтказиш учун" партия аьзоларининг исми-шарифи ва адреслари ёзилган рўйхат истади. Эрк партияси раҳбарияти бу рўйхатни беришдан ўзини тийди.Чунки , биринчидан, Эрк партияси 1991 йилда расмий тан олинган партия эди, янги ташкилот эмасди. Иккинчидан, берилган рўйхат партия аьзоларининг ҳукумат тарафидан таьқиб қилиниши учун сабаб бўлиши мумкин эди. Рўйҳат берилмаганига севинган Адлия Министрлиги Эрк партиясини дарров "рўйхатдан ўтмаган ноқонуний ташкилотлар" қаторига тиркаб қўйди.
1993 йил март ойида партиянинг бутун мол-мулки мусодара қилинди, компютер техникаси ва автомoбиллари олиб кетилди.
Апрел ойининг бошида партия раҳбари Муҳаммад Солиҳ хибсга олини б,Ички Ишлар вазирлиги ертуласига ташланди.
Уни Тошкент шаҳри прокурори Эргаш Жўраев. сўроқ қилди. Сўроқ мавзуси Бахтиёр Исонинг "Эрк йўлида" китоби эди. Китоб Туркияда босилганидан, гўё Солиҳдан шубҳаланган эдилар.
Аслида, Муҳаммад Солиҳни вактинча қамаб, бунга халқнинг реакцияси қанақа бўлишини синаб кўраётганди хукумат. Иқтисодий буҳрондан эзилган омманинг бу ҳолатда қандай харакат қилишини билишни истарди.
Эрк лидерини 3 кун ушлаб туришди ва нихоят дунё жамоатчилиги тазйиқи остида озод қилишга мажбур бўлишди. Аммо Солиҳни таьқиб қилишни тўхтатмадилар, аксинча, аввалгидан ҳам яқинроқ таьқибга олишди.
олишди. Бир кун сўнгра уни яна Вазирликка чақириб, 12 соат сўроқ қилдилар. Яна Вазирлик олдида тўпланган "Эркчи"лар босқиси билан қўйиб юборишди.
Ўша кечаси Муҳаммада Солиҳ партия раҳбарияти ва дўстларининг қаттик талаби билан Тошкентни тарк этди. Аввал Козоғистонга, сўнгра Бакуга кетди. У ердан Туркияга келди.
1994 йил
Йил давомида Истанбулда яшади. Орада бир марта Америкага, Францияга бориб сиёсий учрашувлар ўтказди.
1994 йил июн ойида Ўзбекистон Президенти Каримов Туркиядан Муҳаммад Солиҳнинг Ўзбекистонга тутиб берилишини талаб этди. Аммо рад жавобини олди, ва бунинг интикомини олиш учун Каримов Туркияда ўкиётган талабаларни чақириб олишга қарор берди.
Бунинг устига Ўзбекистоннинг Анкарадаги элчиси У.Абдураззоқовни Ташкентга чақириб олиб, ўз норозилигини радикал шаклда билдирди.
Бу воқеалардан ташвишга тушган Турк хукумати 1994 йил октябр ойида Муҳаммад Солиҳдан Олмонияга кетишни "илтимос қилди" ва Солиҳ Франкфуртга кетди. |
|
|
 |
|
Сайт Муҳаммад Солиҳнинг мухлис ва издошлари тарафидан тайёрланди | Алоқа| ©2004 ПиП |
|
 |
|