Европа. 2001 - 2004 йиллар...

 

Ғурбатда ғариб шодмон бўлмас эмиш....

   

Бош саҳифага

1993-1994

1994-1996

1996-1997

1997-1998

1999-2001

2001-2004

......?

Прага можороси

2001 йил 27 ноябр куни Муҳаммад Солиҳ Брюсселда Кризис группасининг ташкил қилган терроризм мавзусидаги семинарга қатнашган эди. Эртаси куни Либерты радиосининг Ўзбек бўлими таклифи билан Амстредамдан Прагага учди. Ва.. Прага ҳаво майдонида паспорт контролидан ўтар экан, уни ҳибсга олишди. Солиҳни бир пайтлар Вацлав Хавел ўтирган Панкрас турмасига қамадилар.
Солиҳ турмада 14 кун кечирди ва бу кунлар етарли анчагина драматик ва ҳаяжонли кечди. Фақат Солиҳ учун эмас, унинг оиласи учун ҳам, ҳатто Ўрта Осиё демократик жамоатчилиги учун ҳам ҳаяжонли кечди бу кунлар.
Ғарб прогрессив жамоатчилиги ҳеч иккиланмай, биринчи кунданоқ Ўзбекистон мухолифати лидери Солиҳнинг тарафини тутди. Бу воқеага кўрсатилган муносабатнинг миқёсига қисқача назар ташлайлик:
"Ассошейтед Пресс", 29.11.2001, Анкара, Карел Яничек.
Прага. Чешкая Республика (АП): " Ўзбекистон мухолифати лидери Муҳаммад Солиҳ "Либерти" радиоси таклифи билан келгани Прагада Интерпол талаби билан ҳибсга олинди. Адвокат Мирослава Кохоутованинг айтишича, Муҳаммад Солиҳ чоршанба куни Праганинг Рузина ҳаво майдонида ҳибсга олинган ва келгуси пайшанба куни унинг ватанига жўнатилиб жўнатилмаслиги масаласи хал бўлади.
Ўзбек Президенти Каримов харбий базаларини АКШга бериб, Ғарбнинг мақтовига сазовор бўлган эди. Аммо инсон ҳақлари химоячилари уни бу ҳақларни ўлкасида қўпол равишда бузаётганликда айбламоқда.
Унинг тазйиқ ва репресссиялардан ҳатто мўтадил мухолифлар ҳам радикаллашмоқда".
"Хюман Райтс Вотч" ташкилоти шу баёнотни тарқатди: "Машҳур Ўзбек диссиденти Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистоннинг сиёсий мотивлар билан тўкилган айблари асосида ҳибсга олинди ва энди екстрадация тахликаси билан юзма-юз турибди. Солиҳ Эрк Демократик партияси раисидир. У Ўзбекистон Президенти Каримовнинг ҳақиқий ва ягона рақиби сифатида 1991 йилда Президентлик сайловларида иштирок этди.
2000 йилда Ўзбекситон Олий Суди Солиҳни 15,5 йил қамоқ жазосига ғойибдан (ташқаридан) маҳкум этди. Аммо "Хюман Райтс Вотч" бу махкама жараёнини кузатди ва унинг совет давридаги сохта томошабоп судлардан ҳеч фарқи бўлмаганини тасбит этди.
Махкамада Солиҳнинг айбдорлигига оид битта ҳам далил келтириламади".
"Уруш ва тинчлик Институти" йўримчиси Галима Бухарбаева шундай ёзди: "Тошкентнинг Солиҳни темир панжаралар орқасига ўтказиш истагини тушунса бўлади. Чунки ўтган 10 йилга қарамай Солиҳ ҳали ҳам дунёвий мухолифатнинг символи ва Каримовга қарши потенциал рақиб сифатида яшаб келаяпти"
Чех Информация Агентлиги(СТК) шу ҳабарни ёйди: "Прага. Президент Вацлав Хавел ўтган кун ҳибсга олинган Муҳаммад Солиҳнинг аҳволи билан қизиқди.
Президент пресс секретари Ладислав Спачек "бу босқичда Президентнинг бу ишга аралашувига эхтиёж йуқ. Аммо унинг бирор бир ўйнаши зарурлигини хис қилган он Президент ишга аралашажак", деди".
Маьлумки, Солиҳ диктаторлик режимидан қочиб, Норвегиядан сиёсий бошпана олган. Пайшанба куни Норвегиянинг Ташқи Ишлар вазири Ўзбекистон унинг 3 марта экстрадация қилинишини талаб қилгани ва 3 марта ҳам Норвег ҳукуматидан рад жавобини олганини билдирди. Вазир шунингдек, бу ишни жуда диққат билан кузатаётганликларини айтди".
30 ноябр куни Брюсселда Оврупо Парламенти Ўрта Осиё делегацияси Президенти Барт Стаес пресс конференция чақириб, Муҳаммада Солиҳнинг ҳибсга олинишини қаттиқ танқид қилди.
Дунё жамоатчилигининг қаттиқ танқидига қарамай Прага шаҳар суди 30 ноябр кунги мажлисида Солиҳни 40 кунлик ҳибсга ва кейин мухтамал экстрадациясига ҳукм этди.
Аҳвол жиддийлашди.
"Нью Йорк Таймс" 1 декабря 2001 сонида шуларни ёзди:" Хюман Райтс Вотч ташкилотининг Оврупо ва Марказий Осиё бўйича ижро директори Элизабет Андерсен Солиҳнинг ҳаёти қил устида турганлигини эьтироф этди.
Агар уни Ўзбекистонга берсалар у қийноқлардан ўлиши мумкин, деди у".
Бу орада Норвегия жиддий ташвишлана бошлади ва ўзбек диссидентини озод қилиш учун Ташқи Ишлар Вазири савиясида дипломатик ҳамлаларга бошлади.
Чек Информация Агентлиги(СТК) 1 декабр 2001 санасида шу ҳабарни ёйди: Норвегиянинг Ташқи Ишлар вазири Ян Петерсен ўзининг чех касбдоши Ян Кавандан Муҳаммад Солиҳнинг Норвегияга қайтарилишини сўради.
Петерсен ва Каван бу хафта оҳирида Бухарестда ОБСЕ нинг саммитида учрашдилар. Норвегиянинг бу хусусдаги расмий сўрови шу онда Прага йўлида.
Солиҳнинг Ўзбекистонга мухтамал экстрадацияси ОБСЕ комитетида ҳам, Америка Қўшма Штатлари Конгрессида ҳам муҳокама қилинди.

Адвокат Кохоутова шундай деди: " Солиҳни озод қилиш учун мисли қурилмаган ҳалқоро босим бор. Дунёнинг бутун бурчакларидан одамлар мен билан алоқа кўришга интилмоқдалар, жуда кўплар норозилик намойишларига чиқиш учун ҳозирлик кўрабошладилар.
Чех ҳукумати Ўзбекистондан Солиҳнинг айбдор эканлигига оид хужжатларни кутяпти,агар улар 40 кун давомида етиб келмаса, 41 кун Солиҳ турмадан чиқариб юборилади". .

Норвегияда чиқадиган "Афтен Постен" газетаси 3 декабрда шуларни ёзди: Муҳаммада Салиҳнинг рафиқаси Ойдин ва ўғли Темур Ослода яшашади.
Улар оила бошлиғининг ҳаёти учун жуда қўрқмоқдалар. Ойдин суратга туширилишини истамади.Оила 1993 йил Ўзбекистонни тарк этган ва бутун бу давр ичида ниҳоятда хузурсиз, таҳликали шароитда яшаганлар. -Биз Президент Хавелдан умид қилаяпмиз,-деди Темур Солиҳ. У яна турмада отасининг қамалган учта укаси хақда улар худди гаровга ушлаб турилгандай турмада сақланмоқдалар,деди".
Солиҳнинг Прагада ҳибсга олинишига баьзан жуда қаттиқ танқидлар пайдо бўлди. Америкдаги Жорж Майсон Университети Профессори Марк Катз ўзининг " Диктаторларни эмас, демократияни қуллаб қувватлаш керак", деган мақоласида шуларни ёзди ("Москов Таймс" 03.11.2001): "Ислом терроризмига қарши кураш баҳонасида Диктаторни авайлаш энг юксак чуққига чиқди. Ўзбек лидери, диссидент Муҳаммад Солиҳ бу хафта сўнггида Ўзбекистон талаби билан ҳибсга олинди.... Мен Солиҳ билан 1992 йилнинг октябр ойида Тошкентда учрашганман. У ислом фундаменталисти эмас, у демократ. У 1991 йилги президентлик сайловларида Каримовнинг рақиби эди. Ҳатто одил бўлмай, соҳталаштирилган сайловда ҳам 12.7 фоиз овоз олди. Кузатувчиларнинг айтишича, аслида у овозларнинг кўпчилигини олган бўлиши мумкин.
Солиҳ Каримовнинг демократик мухолифатни "исломий фундаментализм" дея Ғарбга ёмон кўрсатаётганини тасвирлаб берди.
Солиҳ Ғарбнинг аҳмоқ эмас, дея умид қиларди, аммо унинг бу сафсатага ишонишидан ҳам андиша чекаётгани кўриниб турарди.
Солиҳ Каримов дунёвий мухолифатдан жуда осон қутиляпти, аммо ҳақиқий ислом фундаментализмидан қутилиши қийин бўлади, деган эди ўшанда. Унинг айтганлари тўғри чиқди.
Энди, жуда кўплар ўз ўзига савол бермоқда: биз бу ўлкаларга нима олиб бораяпмиз ўзи? Демократига ёрдамми ёки муттафик-диктаторларимизга ёрдамми? Солиҳнинг келаётган қисмати бу саволга жавоб бўлажак".

Муҳаммад Солиҳнинг ҳибсига 5 кун тўлганда Норвегиянинг элчиси Лассе Саймга маҳбусни турмада кўришга рухсат беришди. Элчи Солиҳни судгача чиқариб олиш учун Салиҳа, Норвегияҳукумати қўлдан келган ҳамма нарсани қилётганини билдирди. Бунинг мухим экани, чунки экстрадация тахликаси ҳали ҳам мавжуд эканлигини айтди.
Муҳаммад Солиҳ эса кутилмаганда "мен судни кутишга қарор қилдим", деди. Элчи хайратга тушди ва бунинг хавфли экани, вазиятнинг нихоятда қалтис эканини тушунтирди. Аммо Солиҳ фикрида собит эди. У "мени суд қилишларини истайман, бу портлашрга алоқам йуқлигини исбот қилиб, режим тухматидан қутилишнинг ягона имкони", деди. "Мен бу ерда қанча талаб қилинса шунча ўтиришга таёрман, Ўзбек тарафи менинг айбимга оид бутун хужжатларини олиб келсин ва суд бу хужжатларга асосланиб одил қарорини берсин" деди.
Шу куни "Либерти" радиоси Президенти Томас Дайн оригинал бир таклиф билан ўртага чиқди. Томас Дайннинг Чех Адлия Министрига мактубидан парча: "Биз Муҳаммад Солиҳни ўз ўлкасида демократия, инсон ҳақлари тантанаси учун курашаётган ҳалол ва жасур инсон сифатида биламиз.Шу боис мен ва дўстларим, Солиҳнинг характерига ишонган ҳолда, уни судгача турмадан чиқаришга чорлаймиз.Биз унинг суд бўлиб ўтгунга қадар Чехия худудларидан чиқиб кетмаслигига кафолаат берамиз" (05.12.2001, РФЕ\РЛ) Бу мактубга Чех полициясидан шундай жавоб келди "Жаноб Муҳаммад Солиҳнинг қандай инсон эканлиги бизни қизиқтирмайди. Унинг ҳибс қилиниши кераклиги ҳақда ордер бор, биз учун мухими -бу", дея баёнот берди Чех Жумхурияти Полицияси сўзловчиси.
Лекин ҳалқоро босим кун сайин, соат сайин кучая борди ва Чех Президенти Вацлав Хавел радиодан гапириб вазиятни баҳолашга мажбур булди. "Мен ишонаманки, Солиҳ тоталитар лидерлар кўлига топширилмайди, балки Норвегияга жўнатилади. Мен бу воқеани жуда ачианарли ҳол деб хисоблайман.Бу бизнинг ўлкамизга зарар беради", деди ва қўшимча қилди: мен Солиҳ учун қўлимдан келган ҳамма нарсани қиламан"(07.12.2001, РФЕ\РЛ).
Аммо ҳали ҳам Солиҳнинг озодликка чиқишига доир очиқ бир белги пайдо бўлмаганди.
"Нью Йорк Таймс" газетасининг Прага мухбири Питер Грин Солиҳ билан Панкрас турмасида бўлиб ўтган учрашувини ёзди: "Панкрац турмасининг оққа буялган учрашув хонасида шалоғи чиққан бир стол оркасида, қизил рангли униккан турма пижамасида ўз халқининг таниқли шоири ўтирарди. Унинг боши ўзра, темир панжаралар оркасида бир парча мовий осмон кўриниб турарди.(09.12.2001, "Неw Ыорк Тимес”)
Ниҳоят 10 декабрда Президент Хавел матбуотга Ички Ишлар Министри Станислав Гросс билан гаплашганини билдирди. Солиҳнинг судгача турмадан чиқиши эҳтимоли бор, балки бу менинг кафолатим билан бўлар, деди. Шунингдек, Президент Хавел Солиҳ озодликка чиққандан сўнг у билан учрашиш истганини ҳам тилга келтирди. (СТК, 10.12.2001)
11 декабрда Рейтер Агентлиги ёзди: "Чех суди Ўзбекистон мухолифат партияси лидерини судгача озодликка чиқарди. Солиҳ энди суднинг у ҳақдаги экстрадация қарорини кутади. Ўтган хафта Осло Солиҳни Норвегияга қайтаришларини расмий талаб қилганди.
Ўлкани совет давридан бери бошкараётган Каримов, Солиҳнинг партияси "Эрк"ни ислом давлати куришга уринганликда айблади"(Рейтерс, 11.12.2000)
Муҳаммад Солиҳ турмадан чиққанидан 2 соат сўнгра Либерти радиоси биносида матбуот конференцияси берди ва шундай деди:" Суднинг ҳар қандай қарори менинг ҳаётимдан кўра демократия учун катта аҳамиятга эга бўлиши шубхасиздир"
Ўша куни кечқурун Президент Хавел Муҳаммад Солиҳни Прага қасрида қабул этди. Учрашув самимий бир руҳда кечди. Солиҳ Хавелга турмада ёзган эссесини ҳадя этди.
14 декабрда Прага шаҳри суди бўлди ва суд Ўзбекҳукуматининг Солиҳни Ўзбекистонга эктрадация қилиш талабини рад этди.
"Лос Анжелес Таймс" газетасининг муҳбири (15 декабр 2001) шуларни ёзди: "Адолат ғолиб келди, деди Солиҳ суддан чиқиб. Ўзбекистонда минглаб кишилар ўз ғояси ва Дуне қараши учун қийноқларга тобе тутилмокда, деди Солиҳ".
Чоршанба куни Солиҳ Прага қасрига таклиф қилинди. ўзи ҳам антикоммунист бўлган Президент Хавел "мен Солиҳнинг инсон ҳақлари учун курашган чинакам курашчи ва демократ эканлигига иқрор бўлдим", деди."
14 декабр куни , суддан кейин, Муҳаммад Солиҳ Ослога учиб кетди...

  Сайт Муҳаммад Солиҳнинг мухлис ва издошлари тарафидан тайёрланди | Алоқа| ©2004 ПиП