| Горбачев бошлаб берган "Перестройка" даврида Муҳаммад Солиҳ мансуб бўлган ижтимоий гуруҳ - ёзувчилар сиёсат бобида ниҳоятда тажрибасиз эдилар.
Улар сиёсий ўйинларни билмас ва тез-тез пихини ёрган коммунистларнинг тузоғига тушардилар. Муҳаммад Солиҳ "Бирлик" харакатини ташкил этганларнинг бошида келади. Xаракат қурилаётган пайтда тан олинган антикоммунист бўлган бу кишининг атрофини коммунистлар ўраб олган эди. Масалан, А.Пўлатов "Бирлик" раҳбарлигига айнан Солиҳнинг талаби билан тайинланди.
Ўша давр сиёсий жараёнини кузатган Америкалик журналист Питер Гамбелл шундай деб ёзди:
"Янгиланишнинг яна бир кўриниши оммавий харакат "Бирлик" тузилгани бўлди. -Биз бу харакат билан КПССга ёрдам бермак истаймиз", - деди КПСС аъзоси Абдураҳим Пўлатов.
(Peter Gambell,The Wall Street Journal 28.06.1989)
Муҳаммад Салиҳ демократик қарашдаги инсон бўлгани учун коммунистларни йўқ қилиш тарафдори эмасди. У бу хусусда бир нутқ қилиб,"коммунистлар алоҳида бир ирқ эмас, улар бизнинг оға-иниларимиз, опа-сингилларимиздир", биз улар билан бирга ўлкамизнинг мустақиллиги учун курашмоғимиз керак", деди у.
Аммо КГБ мустақиллик тарафдори бўлган бу миллий шуурни обрўсизлантириш учун аллақачон харакатга кечган эди. КГБнинг бу кампанияси Муҳаммад Солиҳга қарши ёзилган "Двойной стандарт честного Мухаммада" (15 декабря, 1988 г, "Правда Востока")мақоласи билан машҳур ҳолга келди. Мақолада Солиҳ "Нью Йорк Таймс" газетасига берган интервьюсида пахта монокултураси ва Москванинг ерли халқларга қарши мустакамлака сиёсати хақидаги фикрлари учун каттиқ қоралаганди.
Нью Йорк Таймс шундай деб ёзди:
"Ўзбек ёзувчилари, иқтисодчилар ва маьмурлардан ташкил топган кичик бир гуруҳ Ўзбекситоннинг Москва учун бир пахата плантацияси эканлиги масаласини кўтардилар. Шоир ва Ёзувчилар Уюшмаси секретари Муҳаммад Солиҳ бизга шундай деди: Фожиа Сталиннинг мамлакатни пахта мустақиллиги билан таьминлаш ғоясидан бошланди. Бу пахта мустақиллиги Ўзбекистон учун ҳақиқий қулликка айланди"
(The New York Times, 06.11.1988,Bill Keller)
1988 йилда бундай фикрларни айтиш уни айтган одам учун таҳликали саналарди... |
* * * * *
Муҳаммад Солиҳ:
"Мен машҳур бўлиш учун сиёсатга кирмадим. Аксинча, машҳур бўлганим учун сиёсатга киришга мажбур бўлдим.Ҳеч қачон ҳеч ким билан рақобат, мусобақа қилмадим, ҳамиша Оллоҳнинг менга ёзган тақдиридан миннатдор бўлдим.
Рақобат, ҳасад бечора ва инончсиз инсонларнинг қисматидир.Оллоҳга шукрлар бўлсинки, камина бу дунёда нима қилишини ва нима учун қилишини доим билди.
Ва ўзимнинг қилаётган ишимни ҳеч қачон иккинчи даражали иш деб ҳисобламадим. Шеьр ёзган пайтларимда мен учун шеьрият дунёда энг муҳим ва энг олий маслак эди. Энди сиёсат ҳақида шундай фикрдаман.Сиёсатни "фоҳишалик" деб атаб, яна ўша сиёсат билан шуғулланишда давом этган сиёсатчилардан нафратланаман. Афсуски, бундай цинизм собиқ совет ўлкаларининг сиёсий элитаси ичида тобора ёйғинлашмокда. Империянинг оғир босимидан қўтилмаганда, дафьатан қўтилган бу сиёсатчилар ақл ва виждон мувозанатини йўқотиб қўйдилар. Улар кутилмаганда бошларига қўнган озодлик қушининг хўш бўйларидан сарҳуш бўлдилар, масту-аласт бўлдилар.
Ва ўз халқларига қарши жиноят ишлай бошладилар ..."
(Муҳаммад Салиҳ, "Отряхнув с души пыль",
Эмигрантское издание « Центральная Азия », 1996 год, Щвеция) .
|