![]() |
Муҳаммад Солиҳ ижоди | ||||
|
![]() |
Шоир |
"Шеьрият муқаддас манзилларда доимо собитдир. Шеьрият боши берк кўчаларни, сўнгсиз масофаларни, турма панжараларини кесиб покиза калбларга ета олади. Турк Дунёси ХХ асрда ҳам инсониятга улуғ шоирларини берди. Чўлпон, Жовид, Алавий, Доғларжа каби буюк шоирлар қаторида Муҳаммад Солиҳнинг муносиб фахрли ўрни бор. ХХ аср ярадор аср, яралари битмаган Вақтнинг узун хайъиригидир. Ёрилган яранинг тимсолларини улуғ шоирлар яратади. Фожеанинг тиниқ қонини, ўлимнинг тирик тасвирини мен Муҳаммад Солиҳ шеьриятида аниқ кўраман. Муҳаммад Солиҳнинг жаҳон шеьриятида ўз Сўзи борлигидан фахрланаман. Эрк сўзининг қудрати дунёни тутажак деб ишонаман". Рауф Парфи, Ўзбекистон Халқ шоири 20 декабр 1999 йил " Янги минг йилликнинг магма қатлами "
" 1986 йилнинг сентябр ойини ҳеч унутолмайман. Минг йил аввал айрилганимиз тупроқларга илк қадам босганимиз кунларни. Туркиядан ўнта илм одамининг Туркистон сафарини... У кечанинг энг диққатга сазовор жумласи "Бизга туркчиликнинг Асослари керак", деган жумла эди. Боғчадан уйининг кутубхонасига чиққандик, Муҳаммад Солиҳ биздан "Туркчиликнинг асослари"ни сўраганди. Тўғриси, биз қулокларимизга ишонмагандик! Сотсиалист бир ўлканинг пойтахтида, ҳали темир парда дунёни иккига бўлиб турган бир замонда биздан Зиё Кукалпни сўрашлари мумкинмиди? Ҳа, мумкин эди. Бир мард одам, бир туркчи одам биздан бу китобни сўраётган эди у кеча. Икки ой сўнгра бу китобни унга етказгандим азиз дўстим Турсун Йилдирим воситаси ила... Бу воқеалардан сўнг орадан йиллар ўтди. У юлдузли кеча, у нурли юзлар, ёллқинли суҳбатлар юрагимда каттариб борди ва ниҳоят 1998 йили "Гулнор" исмли бир романга айланди. Ҳеч шубҳам йўқ-ки, учинчи минг йилликда турк дунёси достонига мавзу бўлажак воқеалар 19 ва 20 асрларда рўй берди. Балки, бир муддат рўй беришда давом этажакдир. Худди ер куррасини пайдо қилган магма қатламидаги маьданлар бир оташ ичида қайнаб-кўпириб, Учинчи минг йилнинг Турк дунёсини яратажакдир. Янги минг йилликнинг магма қатлами - Болқонлардан Хитойгача узанган турк жуғрофиясидир. Қайнаган оловлар эса - бу жуғрофияда тепган юраклардир: Исмоил Гаспиралилар, Ҳусайнзода Алилар, Зиё Кукалплар, Абдулҳамид Сулаймон Чўлпонлар, Аҳмад Бойтурсунлар, Ниҳол Отсизлар, Усмон Ботирлар, Наждот Кёчоқлар, Абулфайз Элчибейлар, Муҳаммад Солиҳлар... Декабр 1999 йил |
|
|
|
|
| Ваъдага вафо.. | |
* * * * * Муҳаммад Солиҳ 1975 йилда ёзган "Сўнги имкон" деган шеьрида шундай ёзганди: Гоҳо қувонч кирар юракка: Менда ахир имкон бор ҳали Шеьр - севги деб алдамасликка Озодликни севган инсонни! Бисотимда имкон бор,ахир Қаламни синдириш имкони! ("Бешинчи фасл",1977,Тошкент,Ғафур Ғулом нашриёти) |
|
| ©2004 | Биринчи саҳифага Демократ ва сиёсий арбоб Президентликка номзод Парламент депутати "Эрк" партияси раҳбари |