ЭРК партияси раиси Муҳаммад Солиҳнинг Марказий Осиё муаммолари
бўйича АҚШ Конгрессида қилган маърузаси
Вашингтон шаҳри, Колумбия. 25 июль 2006 йил
Биз Каримов режими билан ҳамша мулоқот тарафдори
бўлганмиз ва Ғарбнинг мазкур режим билан олиб борган мулоқотларини
ҳамиша қўллаб-қувватлаганмиз. Бу мулоқотлар асносида Ғарб
Ўзбекистондан демократия тамойилларига амал қилиш билан бирга, унинг
иқтисодий ривожланишига замин яратиб, мустақиллигимизнинг
мустаҳкамланиб боришига баҳоли қудрат ҳисса қўшгани учун ҳам бу
мулоқотларни олқишлаган эдик.
Бироқ, Президент Каримов ўзбек халқининг
иродасига қарши бориб, Ғарб демократиясидан юз ўгирди ва бу билан
бутун дунё ҳамжамиятига унинг режими учун Ўзбекистонда демократик
тамойилларнинг шарт эмаслигини маълум қилди.
Каримов режими билан мулоқотларни бугун хам давом
эттириш тарафдорлари Ғарб Ўзбекистонни халқаро изоляция (иҳота)сари
қалтис қадам қўйса, хам сиёсий,хам иқтисодий жиҳатдан ютқазади
дейишмоқда. Бу дўстларга тасалли бермоқчиман: Ғарб Ўзбекистонда на
сиёсий, на иқтисодий ва на ҳарбий соҳада ҳеч нарса йўқотгани йўқ.
Негаки, бу жабхаларда қозонилган хеч нарса йўқ.15 йил давомида
Тошкент билан бўлган ҳамкорликнинг самараси ҳаминқадар эди.Бугун,
минг афсуски, улар ҳам йўқ ҳисоби.
Сиёсий соҳани олиб кўрайлик. Ғарб билан 15 йиллик
ҳамкорлик давомида тузилган демократия тамойилларини шакллантирувчи
институтлар ҳамиша Президентининг инжиқ ва жиловсиз табиатига боғлиқ
бўлиб келди.У истаган пайтда бу ташкилотларни бир зумда тақиқлаб,йўқ
қилиб юбориши мумкин эди.Ғарб ундан Андижон хунрезлигининг мустақил
терговини талаб қилганида шундай бўлди ҳам!
Энг ачинарлиси,15 йиллик ҳамкорлик давомида Ғарб
Ўзбекистонда мухолифат фаолиятини қонуний(машру)лаштириб, унинг
иштирокида сайлов ўтказишга ёки бирорта мустақил номзодни сайлов
рўйхатдан ўтказишга эриша олмади.
Ўтган шу 15 йил мобайнида Каримов режими билан
баҳслаша оладиган,унга мухолиф бўлган бирорта сиёсий партия
рўйхатдан ўтказилмади.Атиги иккита ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти
расмийлаштирилди,аммо кўп ўтмай уларнинг фаолияти хам тақиқланди.
Тўгри, бир муддат Ғарб давлатлари ва халқаро
жамоат ташкилотлари сайъи-ҳаракати билан Ўзбекистоннинг иқтисодий
ривожланишини қўллаб қувватловчи дастур қабул қилинииб, демократия
ва ошкораликни ривожлантирувчи институтлар фаолияти йўлга
қўйилди.Қашшоқликка қарши кураш харакати беминнат иш олиб борди.Бу
хайрли ва савобли ишлар учун қанчадан қанча маблағ ва гуманитар
ёрдамлар, не-не мутахассис ва олимлар,таҳлилчи ва тадқиқотчилар
меҳнати сарфланмади дейсиз. Аммо Ғарбнинг бу уринишлари ўша Битта
одам истаги билан бир онда чиппакка чиқди!
Шу ва шунга ўхшаш барча самимий истак ва
интилишларига қарамай,Ғарб Каримовдан инсон ҳуқуқларини
яхшилаш,диний ва сиёсий қарашлари учун инсонларга уйгуланаётган
қийноқ ва репрессияларга барҳам беришда бирор бир натижага эриша
олмади.Албатта, Ғарбнинг бу талаблари режим бедодликларини бир оз
бўлсада жиловлаб туришга хизмат қилди.Лекин,минг афсуски,бу
Президент Каримовнинг ички сиёсатини ўзгартириш учун етарли эмас
эди.
Ҳарбий масалаларда ҳам, террорчиликка қарши кураш
ва наркотик ва қурол савдоси бўйича ҳам аҳвол деярли шундай.
Кўп шов-шувга сабаб бўлган Хонабод базаси ҳам АҚШ
ва унинг НАТОдаги шериклари учун Марказий Осиёдаги узоқ муддатли
режаларини амалга оширадиган манзил вазифасини ўтай олмади.Унинг
вазифалари стратегик мақсадлардан кўра тактик йўналишлар савиясида
чегарали қолди.Ва унинг тақдири ҳам,бошқа кўпгина ҳолларда бўлгани
каби, яна ўша Битта кишининг иродасига боғлиқ бўлиб чиқди.
Каримов режимига ноқонуний наркотиклар ва
қуроллар айланишига ҳамда террорчиликка қарши кураш доирасида Ғарб
томонидан берилган ҳарбий-техникавий ёрдам Каримов томонидан ўзгача
фикрловчи кишиларга ва мухолиф кучларга қарши кураш учун
ишлатилди.Буни нафақат Андижонда,бошқа жойларда ҳам кўриш мумкин
эди.
Бундан ташқари,Ўзбекистон ҳали хам Афғонистондан
келаётган наркотрафик оқимининг асосий базаси бўлиб қолмоқда.Бу
трафикни назорат қилувчи жиноий структура ва гуруҳлар Ўзбекистон
ҳуқуқ-тартибот органлари ва юқори доирадаги ҳукумат мулозимлари
билан тил бириктирган ҳолда фаолиятларини олиб бормоқда.
Терроризмга қарши кураш учун ажратилган халқаро
маблағнинг асосий қисми Президентнинг шахсан ўзини ва оиласи
хавфсизлигини ҳимоя қилиш ва қўриқлаш учун ишлатилмоқда.
Иқтисодий аҳвол манзаралари бундан-да аянчли.
Президент Каримовнинг ҳукмронлик давридан бўён мамлакатда ҳали ҳам
Ғарб сармоядорлари (инвестицияси) учун мўътадил вазият
яратилмагган.Ўзбекистон ҳануз тадбиркорлик фаолиятининг барча
кўринишлари учун хавфли зона бўлиб қолмоқда.Барча ташқи иқтисодий ва
савдо операциялари шахсан Президент,унинг оиласи ва яқинлари
томонидан назорат қилинади.Аксар ҳолларда ўзбек томони чет эллик
шериклари билан имзолаган катта контрактлардаги молиявий
мажбуриятларга амал қилишмайди.Шу боис, қатор ғарблик иқтисодий
шериклар Ўзбекистонга фақат давлат,Президент кафолати билангина
инвестиция(маблағ) киритишни одат қилишган.Айни масала бўйича кимлар
билан шерикчилик қилиш ва қайси суммада,қандай контрактларни имзолаш
ҳуқуқи яна ўша биз билган Битта одамга ва унинг шахсий манфаатлари
билан чамбарчарс боғлиқ.
Бунинг ёрқин мисоли сифатида яқингинада
Ўзбекистон ҳукумати қабул қилган бир қарорни келтириш мумкин. Чет
эл инвестициясига эга бўлган 30 га яқин йирик қўшма корхоналар учун
солиқдан озод қилинганлиги ҳақидаги имтиёзлар бекор қилинди. Улар
орасида “Ньюмонт Голд”, "Тексако", “Нестле” ва бошқа корхоналар
бор.Солиқдан озод қилиш ҳақидаги имтиёз фақат Россиянинг “ЛУКОЙЛ” ва
“Газпром” ширкатларига насиб этган, холос.
Кўриб турганингиздек, ҳукумат ва ҳатто
Президентнинг кафолатлари хам - худди унинг ташқи сиёсати каби -
инсонларда ишонч уйготишга уйғота олмайди.Бу Битта одам кеча Ғарб
инвестицияларига ишонч билдирганди,бугун Россия афзал
кўрмоқда.Эртага нима бўлишини айтиш жуда қийин.Эртага Россия
инвесторлари Ғарбнинг бугунги аҳволига тушишини башорат ташмаслигига
ким кафолат бераолади? Эрта бир кун Ўзбекистоннинг навбатдаги
стратегик ҳамкори Шимолий Корея бўлиб, Президент Каримовнинг шахсий
хавфсизлигини бугун ўинг террорист деган одамлари қўриқлайдиган
бўлса ҳам бунга ҳеч ким ажабланмайди.
Каримовнинг беқарор феъли ва жиловсиз табиати
давлат осойишталигига доим раҳна солиб туради.Хавфли характерга эга
бўлган лидер юрт хавфсизлигига қандай кафил бўлаолади?
Сўзимнинг якунида бир аниқлик киритиб
ўтмоқчиман. Мен Ғарб Ўзбекистонда ҳеч нарса йўқотмади деганимда бир
оз янглиш гапирдим. Ғарб, ҳар қалай,ниманидир йўқотди. Ғарб у ерда
Вақтини йўқотди.Бу ҳайф бўлган вақт Ўрта Осиё диктатураси табиатини
ўрганиш учун кетди.Зулм,тазйиқ ва давлат террорига таянган тузум
билан ҳамкорлик қилиш беҳуда эканини англашга сарф бўлди бу вақт.Биз
Президент Буш ва Президент Путин бир овозда «террорчилар билан
мулоқот мумкин эмас!” деанларини тушунамиз.Лекин биз Ўрта Осиёдаги
давлат террорининг бош меьмори Ислом Каримов баъзи давлат раҳбарлари
учун самимий мулоқот субьекти бўлаётганини ҳеч тушунолмаймиз.
Юқорида айтилганлардан келиб чиқиб, шундай хулоса
қилиш мумкин:
Бутун Марказий Осиёда Ўзбекистондан бошқа бирор
бир давлат йўқки, бир кишининг хоҳиш иродасига шунча нарса боғлиқ
бўлсин.Лекин,бошқа томондан,диктаторлик режими айнан шу жиҳати билан
ҳам бир ажиб заифликка эга: яни уша Битта кишини, атиги Биттагина
кишини алмаштириш билан бутун бир мамлакат ва ҳатто минтақада
вазиятни тубдан ўзгартиш мумкин.Коммунист Каримовнинг ўз таъбири
билан айтганда, «Одам йўқ, муаммо ҳам йўқ”
Мен ўзбек ҳукмдорини куч ишлатиб ағдариб ташлашга
даъват этмоқчи эмасман.Бор йўғи, дунё ҳамжамияти Узбекистондаги бу
Битта кишининг шахсий ҳокимиятига барҳам бериш йўллари ҳақида
ўйлашига фурсат етганини айтмоқчиман холос.
Янада очикроқ айтсак, масала шу.Бутун куч ва
саъйи ҳаракатни демократия институтлари ривожи каби турли
тадбирларга сарф этмоқ мантиқлими ёки бутун бу тадбир ва
ҳаракатларимизнинг муваффақияти ёки маглубияти яна ўша Битта
одамнинг иродасига боғлиқлигини хисобга олиб,бу Битта одамнинг
чегарсиз хокимиятига чек қуйиш мантиқлироқми?
Муҳаммад Солиҳ: Диний кучлaр тaҳдиди Кaримoв
тузуми ярaтгaн aфсoнa
Ўзбeкистoн муxoлифaти
етaкчилaридaн бири Муҳaммaд Сoлиҳ сўнгги ўн йилдaн oртиқ вaқт ичидa
иккинчи бoр AҚШгa тaшриф буюрди. 24 июл куни Муҳaммaд Сoлиҳ
Вaшингтoндa жoйлaшгaн Кaрнeги Жaмғaрмaсидa чиқиш қилди.
"Эрк" пaртиясининг aсoсчиси вa рaҳбaри ўтгaн йили Aндижoн вoқeaлaридaн
сўнг AҚШ Кoнгрeссидa ўткaзилгaн тинглoвдa иштирoк этгaн эди. 25 июл
куни ҳaм Кoнгрeсс қoшидaги Еврoпaдa Xaвфсизлик вa Ҳaмкoрлик
Кoмиссиясидa Муҳaммaд Сoлиҳ, "Бирлик" ҳaрaкaтининг рaиси Aбдумaннoп
Пўлaтoв вa “Сeрқуёш Ўзбeкистoним” кoaлитсияси рaиси Сaнжaр
Умaрoвнинг тўнғич ўғли Ғулoм Умaрoв Ўзбeкистoндaги вaзиятгa нисбaтaн
ўз қaрaшлaрини билдирaдилaр. Муҳaммaд Сoлиҳ нaзaридa, Ўзбeкистoн муxoлифaтининг
aҳвoли ўтгaн йиллaрдaгигa қaрaгaндa aнчa яxши вa aйни дaмдa муxoлифaт
нaфaқaт мaмлaкaт тaшқaрисидa вa ҳaттoки ичкaрисидa ҳaм фaoл иш oлиб
бoрмoқдa. Унгa кўрa, Ўзбeкистoн ҳукумaти, aрмияси вa Ички ишлaр
вaзирлигидaги бaъзи oдaмлaр муxoлифaтгa xaйриҳoҳдир.
Xaлқaрo тинчлик учун Кaрнeги Жaмғaрмaсидaги
чиқишидa Муҳaммaд Сoлиҳ, прeзидeнт Кaримoв Ғaрб тoмoнидaн яккaлaниб
бoрмoқдa вa прeзидeнтгa бу яккaлaниш ёқмaяпти, дeди. Муxoлифaтчи
нaзaридa, Кaримoв xaлқaрo ҳaмжaмият oлдидa Aндижoндaги қирғин
вaқтидaги ўз ҳaрaкaтлaрини oқлaшгa уринмoқдa. Яқиндa AҚШдaн
Ўзбeкистoнгa қaйтиб бoргaн 12 нaфaр қoчқин, Муҳaммaд Сoлиҳнинг
aйтишичa, ҳукумaт тoмoнидaн aнa шу мaқсaддa фoйдaлaнилaди вa
Aндижoндa диний кучлaр aрaлaшгaн дeгaн фикр қoчқинлaр тoмoнидaн
ҳукумaт бoсими oстидa ўз тaсдиғини тoпaди.
Муҳaммaд Сoлиҳ Ғaрб вa AҚШ Ўзбeкистoн ҳукумaтигa кeрaкли рaвишдa
бoсим ўткaзмaётгaнидaн нoрoзилигини билдирди. Ғaрб Ўзбeкистoндaги
дeмoкрaтик кучлaрни қўллaб-қуввaтлaшини рaсмий тaрздa бaён қилиши
кeрaк, дeди у.
Тaдбирдa иштирoк eтгaн AҚШ Xaлқaрo
Рeспубликaчилaр Институтининг Мaркaзий Oсиё бўйичa дaстури рaҳбaри
Лoрa Грexeмнинг aйтишичa, Ўзбeкистoндaги ислoҳoтлaр тaрaфдoрлaри
бўлгaн гуруҳлaр oлдидa тургaн aсoсий вaзифaлaрдaн бири прeзидeнт
Кaримoв ҳoкимиятдaн кeтиб, ўзгaришлaр дaври кeлгaн мaҳaлдa кeнг
ислoҳoтлaрни ўз ичигa oлгaн умумий дaстурни ишлaб чиқaриш.
"Турли сaбaблaргa кўрa тузум ўзгaргудeк бўлсa,
мaмлaкaт бўшлиққa тушиб кeтмaслиги ёки ҳoкимият тeпaсигa ислoмий
кучлaрнинг кeлмaслиги учун Ўзбeкистoн муxoлифaти қaндaй тaклифлaрни
oлғa суриши мумкин? Мaнa шу – aсoсий сaвoл," - дeди Лoрa Грexeм.
Диний кучлaр тaҳдиди Кaримoв тузуми ярaтгaн
aфсoнa, дeб билдиргaн Муҳaммaд Сoлиҳ унинг етaкчилигидaги кучлaр
ҳoкимият тeпaсигa тинч йўл билaн кeлишгa тaйёр экaнини мaълум қилди.
"Биз xaлқ тaйёр бўлгaндaгинa, муxoлифaтгa xaйриҳoҳ рaсмийлaр xaлқни
қўллaб-қуввaтлaгaндaгинa, ҳoзирги тузумгa қaттиқрoқ тaъсир ўткaзa
oлaмиз. Бусиз xaлқни кўчaгa чиқaрмaймиз. Биз қoнли нaмoйишлaргa
қaршимиз," - дeди Муҳaммaд Сoлиҳ.
Oдил Рузaлиeв, Вашингтон
Америка овози, 2006-07-25-173
Муҳаммад Солиҳ:'Каримов тузуми қулайди'
Ўзбек мухолифати
раҳбари Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистонда Президент Ислом Каримов
ҳокимиятдан кетса, унинг ўрнини Исломий ақидапарастлар эгаллаши
мумкин, деган хавотирларни рад этди. Муҳаммад Солиҳ жаноблари
Андижонда содир бўлган қонли воқеаларни 1989 йилда Хитойнинг
Тянанмен майдонида амалга оширилган қирғинга тенглаштирди.
У бу ҳақда АҚШ
Конгрессининг Хелсинки комиссияси номи билан маълум Оврўпо ва собиқ
Совет ҳудудида инсон ҳуқуқларини кузатувчи махсус комиссияси
қаршисида сўзлаган нутқида айтди.
“Аммо,- дейди у,-
Андижон воқеаларига бўлган халқаро муносабатнинг кўлами
кичикроқдир”.
Хўш, ҳозирда Оврўпода
муҳожиротда яшаётган мухолифатдаги Эрк Демократик партияси раиси
Муҳаммад Солиҳнинг АҚШ Конгрессидаги чиқишига нима туртки бўлган?
Би-би-си ушбу савол
билан АҚШ Хелсинки Комиссиясининг халқаро сиёсат бўйича директори
Роберт Макнамарага мурожаат этган:
Роберт Макнамара:
Албатта, содир бўлган Андижон воқеалари бизни энг хавотирга
солаётган масала эди. Биз ўша воқеалардан сўнг бир-икки кун ичида
катта брифинг ўтказдик ва ташкилотимиз раҳбарлари бу борада каттароқ
тинглов олиб бориш ниятида эдилар. Ўзингиз биласиз, кечаги тинглов
жараёнида Андижондаги фожиани ўз кўзи билан кўрган икки шоҳид
иштирок этди. Биз у ерда бўлган воқеаларга ойдинлик киргизмоқчи
бўлдик, айниқса, Президент Каримов мустақил текширув олиб боришга
рухсат бермаганидан кейин.
Би-би-си:
Шоҳидларнинг сўзлари ва Муҳаммад Солиҳнинг чиқиши ҳақида нима деб
ўйлайсиз?
Роберт Макнамара:
Шоҳидларнинг сўзлари жуда ҳам ҳаяжонли янгради, у ерда даҳшатли
ҳодиса содир этилгани маълум бўлди. Муҳаммад Солиҳга келсак, унинг
нутқи жуда ҳам пухта ўйланган. Саволларимизга жавоб берганда, у
кўтарган масалалар, назаримда, мамлакатда мустақилликдан 13 йил
ўтиб, нормал сиёсий ва ижтимоий тизимни ўрнатишга эҳтиёж борлигини
юзага чиқарди. v Би-би-си: Бу тингловдан қандай натижаларни кутиш
мумкин?
Роберт Макнамара:
Сенатор Броунбак Андижондаги хунрезликлар атрофида ва ундан кейинги
вазият борасида ойдинлик киритишга чақирди. Биз бу саволларни
кўтариб, Давлат Департаментига мурожаат қиламиз. Бизни хавотирга
солаётгани- Андижон воқеаларидан буён етти ҳафта вақт ўтди. Бу
анчайин кўп вақтдир. Ҳар бир ўтиб бораётган кун билан бу ҳодисаларни
текшириш қийинлашиб бормоқда. Чунки, айни ҳодисалар борасидаги
далилар йўқолиб кетмоқда, ё-да, уларни яшириш имконлари кўпаймоқда.
Би-би-си: Ўзбекистон
ҳукумати мухолифат раҳбари Муҳаммад Солиҳни терроризмда айблаб,
сиртдан узоқ йиллик қамоқ жазосига ҳукм этган. Сизлар эса, уни
Конгрессда қабул қилдингиз. Бу нимани англатади?
Роберт Макнамара:
Биринчидан, тегишли мулозимлар Солиҳ жанобларига АҚШга келиши учун
виза берган. Ва албатта, улар томонидан сиз айтиб ўтган масалалар
текширилган. Жумладан, Каримов тузуми томонидан унга қарши қўйилган
жиддий айбловлар, маҳкама иши ва чиқарилган ҳукм ўрганилган.
Шунингдек, биз биламизки, Муҳаммад Солиҳ, Миллий Хавфсизлик Кенгаши
ва Вашингтондаги бошқа мулозимлар билан ҳам учрашмоқда. Агар у
ҳақиқатдан ҳам айбдор бўлганда эди, бундай учрашувларга йўл
қўйилмаган бўларди.
Би Би Си,
19.07.2006
Брюсселда нутқ
сўзлаган М. Солиҳ Ғарбни Ўзбекистондаги эркин сайловларни
қўллашга чақирди
Фарғона.Ру, ўз ахб., 12.05.2006
11 май куни Брюсселда, Европарламент биносида «Андижон
воқеаларининг» бир йиллигига бағишланган давра суҳбати бўлиб
ўтди. Унда сўзга чиқиш учун ўзбек мухолифатининг қувғиндаги
лидерларидан бири, «Эрк» партиясининг бошлиғи Муҳаммад Солиҳ
чақирилган эди. Қуйида унинг нутқи тўлиқ келтирилади.
Муҳаммад Солиҳнинг Европарламентдаги нутқи
Хонимлар ва жаноблар,
Яхшиликсиз ёмонлик бўлмайди, деган гап бор: Андижон шаҳрида
Каримов режими томонидан уюштирилган қирғин бизлар учун
шафқатсиз сабоқ бўлиб қолди. Бироқ шу билан бирга бу қирғин
Ўзбекистон аҳолисининг барча қатламларини режим ислоҳ қилиниши
керак, деган фикр атрофида бирлаштирди.
Ўзбекистон халқи ва мухолифат бундан буён ягона мақсад:
Ўзбекистонни аҳоли қатламларини радикаллаштириш кўрсаткичи,
минтақавий низолар ва иқтисодий буҳрон манбаи бўлган тоталитар
режимдан озод қилиш йўлида ҳаракат қилишга тайёр. Бу ерда мен
халқимнинг умид ва интилишларини маълум қилиб, бизнинг янги давр
– демократия даврини очишга тайёр эканимизни эълон қиламан.
Маданиятли дунёнинг барча халқлари каби ўзбекистонликлар ҳам ўз
раҳбарларини эркин сайлашни, ўз давлатини бошқаришни ва ўзининг
иқтисодий хавфсизлиги, фаровонлигини таъминлашни истайди.
Ишончимиз комилки, фақат демократиягина бизнинг мамлакатимизга
ҳақиқий барқарорлик олиб келиб, шахс эркинлиги ва иқтисодиётни
либераллаштириш мамлакат ҳаётидаги тараққиётни рағбатлантириши
мумкин.
Биз ишонамизки, Каримовга ўхшаган диктаторлар бизнинг дунёимизни
янада хавфлироқ қилиб қўядилар, халқ иродасининг эркин намоён
қилиниши эса ана шундай хавфнинг олдини олишни кафолатлайди.
Ўзбекистонликлар аллақачон демократик сайловларни соғиниб
қолган. Ўзбекистон президенти эркин сайловлардан давлат
тўнтаришидан ҳам, халқ исёнидан ҳам баттарроқ қўрқади. Чунки у
ўз режимини халқ нақадар ёмон кўришини яхши билади.
Конституцияга кўра 2007 йил бошида Ўзбекистонда навбатдаги
мамлакат президентлигига сайловлар бўлиб ўтиши керак. Мен
сизларнинг барчангизни эркин сайловларга қарши Каримов томонидан
қўйилган таъқиққа қарши овозингизни баланд кўтаришга, халқ
иродасига солинган кишанларни олиб ташлашга ёрдам беришни
сўрайман. Ўзбекистон президентидан мухолифат лидерларининг
мамлакатга қайтишига тўсқинлик қилмасликни ва уларнинг
президентлик учун беллашувларда иштирок этишларига халақит
бермасликни талаб қилишга чақираман. Ҳар бир президентликка
номзод сайловчилар учун ўзининг кимлигини ва унинг рақиби
кимлигини билиб олишига эришиш керак. Халқ ўзининг эркин
сайловларда ким эканини аниқ кўриши керак. Мен ишонаманки, бу
ҳолда сиёсатдаги нияти бузуқлар – эркинлик душманларидан бошқа
барча ютади.
Андижондаги қирғиндан кейин Ғарбда ўзбек диктаторининг «майда
камчиликларига» кўз юмиб қўйиш учун ҳеч қандай асос қолмади.
Жаҳон ҳамжамияти Андижондаги геноцидни қоралаб, ўз халқига қарши
ёвузликларини давом эттирмаслиги учун Каримовга қарши қаттиқ
чора кўриши керак. Бугунги кунда Хитой ва Россиянинг қўлловидан
руҳланган Ўзбекистон президенти ундан ўзгача фикрлайдиганлар ва
мўътадил диндорларга қарши репрессияларини кучайтириб юборди.
Каримов ўз ҳомийларини жангга чақирган вассал каби Ғарбга бўй
кўтармоқда ва унинг авантюризмидан Ўзбекистон халқи азият
чекмоқда.
Биз Хитой ва Россия ҳукуматларини Ўзбекистон золимини
қўлламасликка чақирамиз. Бизнинг дўстона қўшничилик алоқаларимиз
конъюнктура мақсадлари, вақтинчалик иқтисодий фойда учун қурбон
қилинмаслиги керак. Чунки золим ўтади, халқ эса қолади. Минтақа
лидерлари қорни тўқ ва мустақил қўшнининг яхши қўшни эканини
яхши билишлари керак. Каримовнинг режими Ўзбекистонни қашшоқлар
ва радикаллар мамлакатига айлантириб қўйди. Бундай режимни
қўллаш минтақада нотинчлик ва доимий радикализм хавфини қўллаш
билан баробардир.
Грузия, Украина ва Қирғизистонда бўлиб ўтган инқилоблар Марказий
Осиёдаги демократия тарафдорларини маънавий рағбатлантиришда
улкан роль ўйнади. Бу инқилобларни биз биринчи галда сиёсий
режимни тинч йўл билан алмаштириш усули сифатида қабул қиламиз.
Албатта, уларда камчиликлар кўп, бироқ ана шундай улкан
воқеаларда мутлоқ муштаракликни кутиш анойилик бўлган бўларди.
Афсуски, бу тарихий воқеалар яқиндан буён авторитар режимларнинг
постсовет давлатларида демократик ўлкаларни кўришни истамаган
идеологлари томонидан таҳқирланмоқда. Олға силжишни фақат салбий
ёки ижобий баҳолаш мумкин эмаслиги маълум. Радикал ислоҳотлар –
мураккаб йўл, лекин мавжуд ҳолат тарафдорлари кўрсатишга
уринаётганидек бошбошдоқлик эмас.
Мен бизнинг юртимизда инқилоблар давом этишига ишонаман.
Золимлар бизларни эзишлари, ҳатто ҳаётимиздан жудо қилишлари
мумкин, лекин улар бизнинг орзуларимиз ва озодликка нисбатан
интилишимизни тортиб ололмайдилар. Бу орзулар ва озодликка
бўлган интилиш – золимларга қарши қудратли қурол ва биз ёвузлик
устидан ғалаба қозонишимизга ишонамиз.
Сизларга шуни маълум қилмоқчиманки, мен яқинда икки сиёсий
партия ва 57 нодавлат ташкилотлар номидан 2007 йилда бўладиган
сайловларда Ўзбекистон президенти лавозимига номзод сифатида
кўрсатилдим. Шубҳасиз, бошқа мустақил гуруҳлардан ҳам номзодлар
кўрсатилади ва бу жуда яхши. Сайловларда мухолифатнинг иштирок
этиши шунчалик муҳимки, Ўзбекистондаги вазиятни яхши томонга
ўзгартириш учун биргина ана шу иштирокнинг ўзи камлик қилади.
Ўзбекистонда эркин сайловлар ўтиши шунчалик муҳимки, агар Ғарб
ўзбек мухолифатига сайловларда иштирок этишга ёрдам берса,
Ғарбнинг бизнинг минтақамиздаги ўз вазифасини бажаргани
тўғрисида айтиш мумкин бўлган бўларди. Биз Осиёда сизнинг
аждодларингиз шу ерда, Европада курашган қадриятлар учун
курашмоқдамиз. Бу курашда биз сизларнинг фаол ёрдамингизга умид
қиламиз.
Муҳаммад Солиҳ,
Ўзбекистон ЭРК демократик партияси лидери
29 июн куни Америка Кушма Штатлари Конгресси
Хелсинки Комиссияси мажлисида
Эрк партияси лидери
Мухаммад Солихнинг
укиган нутки
Мухтарам хонимлар ва жаноблар,
Мухтарам Сенатор Броунбак,
бу машваратни ташкил килганингиз ва бу ерга ташриф буюрганингиз учун ташаккурларимни кабул этинг.
Узбекистонда юз берган катлиомнинг микёси кун утган сари янада якколрок куринмокда. 13 май куни Андижонда, Бобур майдонига Узбекистон президенти Каримов айтганидек экстремистлар эмас, халк чикди, Узбек халки чикди.
Албатта, халкнинг тузумга карши бу газабидан узининг тор максадлари учун фийдаланиб колишга интилган кланлар доим топилади. Андижонни хам бундан истисно килиб булмасди. Лекин иддао килинаётган "акрамиялар" Узбек махфий хизматининг уйдирмасидан бошка нарса эмас, чунки Узбекистонда бундай бир диний тарикат йук.
Тугри, битта факт бор: адолатсиз судланиб камалган фукораларни турмадан куткариш учун килинган бир ноконуний акт бор, буни амалга оширганлар албатта конун доирасида жазоланиши керак. Аммо бу Президент Каримовга бу куролли гурухга хеч бир алокаси булмаган, куролсиз ва тинч йул билан уз муаммоларини тилга келтирган халкка карши ут очишга асло хукук бермасди.
Бошка томондан, уша куролли гурух хам хукумат билан муросага чакирганди, Русия президенти Путиннинг воситачи булишини исташганди. Аммо Каримов уларнинг бу истагини рад этди ва куролли гурухга эмас, майдонда тупланган куролсиз оломонга ут очишга амр берди. Чунки Каримов "калашников"лар билан куроланган "экстремист"лардан эмас, уз муаммоларини мухокама килаётган халкдан куркарди. Каримов айнан шу куролсиз ва масьум инсонларга ут очди, ки, бу инсонлар Киргизистон, Украина ва Гуржистондаги каби бир инкилоб хакида орзу этишга жасорат курсатмасинлар.
Турмага хужум килиб, уз кариндошларини куткарган куролли гурух Каримов учун халкни укка тутишга яхши бахона булди(Бу гурух ичида махфий хизмат вакиллари булганлиги хакида тахминлар хам бор).
Андижон катиломи микёс жихатидан 1989 йил Пекинда юз берган Тянанмин фожиаси билан тенгдир. Аммо дунё бу катлиомга Тянанминга курсaтилгани кадар эьтибор курсатолмади.
Гарб давлатларининг бу катлиомни бетараф тафтиш килиш чакиригига Хитой ва Русия карши чикди. Улар бу чакирикни мустакил давлат Узбекистоннинг ички ишларига аралашув дея бахолади. Кизиги шундаки, улар Каримов режими амалга оширган Узбек халкига карши жиноятни дастаклар экан, буни Узбекистоннинг ички ишларига аралашув дея хисобламайдилар. Улар мустакил давлат деркан, Каримовнинг мустакиллигини назарда тутганга ухшайди.
Шундай экан, Каримовнинг бу кузёши ва кон ичида хали хам чукмай, юзаётганига хайратланмаса хам булади.
Каримов Гарб давлатларининг танкиди ва талабларига чидамай, дархол Пекин йулларига тушди ва Гарбга карши Хитойнинг кумагини истади. Ва бу кумак учун Хитойга берилган пора сифатида 650 миллион доларлик энергетика буйича бир шартнома имзолади.
Аммо халк маколида айтилгнидек, куркувнинг ажалга таъсири йук. Каримов режими йикилишга махкумдир. Гап унинг кандай йикилишида. Йикилар экан, атрофдаги фауна ва флорага зарар бермасдан йикилса, не гузал. Бу хунук иншоот йикилар экан, инсонлар тагида колмасин, кон тукилмасин. Бундай зарарсиз йикилишни таьминлашда бутун тараккийпарвар дунё иштирок этмоги лозим. Бунинг йули эса, хар нарсадан аввал Каримов режимига берилган фундаментал таьрифлардан воз кечилиши лозим. Масалан, Каримов режими йикилса, унинг урнини факат ва факат ислом радикаллари тулдиради деган, асоссиз иддаодан воз кечилиши керак. Узбекистонда уз оркасидан халкни эргаштиришга кодир бирорта хам диний гурух йукдир. Уларнинг аксарияти таркок ва маргинал гурухлардир, битта мулланинг атрофида тупланган, мафкуравий базаси заиф, муайян дастури булмаган кишилар йигиндисидир. Буларнинг ичида бир истисно - Хизбут тахрир партияси. Амммо у хам бизнинг минтакада чукур илдиз ота оламайди,чунки, бу хизб уммат номидан гапирса-да, амалда ботиний панараб гоясини сингдиришга уринмокда ва миллат тушунчасини тубдан рад этмокда.Бу гурухнинг Узбекистонда фаоллиги сабаби уларок халкимизнинг кащоклигини курсатиш тугри булади. Узбекистонда арзимаган пулга усмирларни туплаб уларга хизб варакаларини таркаттириш хеч гап эмас ва бу халк орасида тез акс садо бериши хам нормалдир.Бу хизб тарафдорларининг яна бир хусусияти узига ухшамаганларни кофир деб аташидир. Бу радикализм халкни ундан узоклаштирган кучли омилдир.
Шу боис, бу каби гурухлар хатто Каримовга ашаддий мухолиф гурухлар ичида хам бегона унсур булиб колишга махкумдирлар.
Диний радикалларни Каримов режимига ягона алтернатив сифатида курсатишга уринишлар, аслида, Каримовнинг гапини такрорлашдир.Каримов хам йилларча "мен кетсам, урнимга ислом фундаментализми келади",дея иддао килиб дунёни куркитиб келмокда.
Бу иддао унинг хокимиятини мустахкамлашга ёрдам бермокда.Холбуки, на статистик маьлумот, на жамоатчилик фикри бу иддаони тасдиклай олмайди.
Гарб Урта Осиёда демократик харакатларни куллаб-кувватламоги лозим.Истанг-истаманг, йиллар давомида дунё эьтиборидан четда колган бу харакатлар минтакамиз муаммоларини ечишга кодир ягона алтернативдир.Сиз бу феноменнинг намунларини Гуржистон, Украина ва Киргизистонда курдингиз.
Биз шуни англамогимиз лозим: Андижон катлиомини амалга ошришдада президент Каримовдаги жазосиз колиш туйгуси катта рол уйнади.
У уз жиноятлари учун жазо олмаслигидан амин булгани учун кулини конга ботиришга журьат килди. Золимнинг юрагидан бу журъатни сугуриб олиш пайти келди.
Утган йил Америка Кушма Штатлари Сенати Лукашенко режимига карши "Демократия акти" кабул килди ва бутун дунёга гузал бир урнак курсатди. Мухтарам Сенат бу йил Каримов режимига айни "Акт" ни эьлон килиб, дунёни яна бир кез тасанно айттириши мумкин эмсми?
Бизнинг Гарб давлатлари ва Америкадан истакларимиз мухтасар шакли шулардир:
1. Демократик мухолифатнинг Узбекистонда машрулашувига кумак.
2. Мухолифат лидерларининг Узбекистонга БМТ кафолати остида кайтишини таъминлаш.
3. Муддатидан олдин эркин сайловлар утказиш ва унда мухолифанинг иштирокини таъминлаш
4. Мамлакатда эркин матбуотни йулга куйиш.
Илк боскичда биз учун шу минимум етарлидир. Бизнинг каноатимизга кура шу минимум демократик йул билан андидемократик режимдан тинч йул билан кутилиш имконини беради. Хар кандай бошка андозалар, масалан, ёвуз Каримовнинг урнига кунгилчан Каримовни олиб келиш сценарийлари бизнинг халкимизга килинган энг катта хиёнат булади. Хозир шундай сценарийлар ёзилмокда, Тошкентда Каримовнинг кизи оркасида турган кандайдир "Серкуёш коалиция" хар ерда жавлон урмокда. Аммо Узбек халки ортик алданмайди. Фигуралар эмас, зехниятлар алмашуви зарур. Янги ва замонавий кадриятларни узига сингдирган зехният сохиблари сиёсатчиларни кутаяпти Узбек халки. Бу хил сиёсатчилар бизнинг демократик харакатаримизда мавжуддир.
Совет Иттифоки кулагандан сунг, бизлар "Кизил майдон"лармизни "Озодлик майдонлари" деб атадик. Аммо бу майдонларда Озодлик эмас, диктаторларнинг куланкалари сайр этди ва сайр этмокда. Факат Гуржистон, Украина ва Киргизистондаги оламшумул вокеалар Озодлик тушунчасининг майдон исмидан буюкрок нарсларни ифодалаши мумкинлигига бизни ишонтирди. Биз буюк бир шавк ила бу майдонларда инсонларнинг давлат куллигидан давлат сохибларига айланганини курдик.
Шундай экан, биз Узбеклар уз келажагимига некбин бокмокдамиз ва Оллохнинг изни ила асрлар давомида интилганимиз Озодлика эришажакмиз.
Диккатларингиз учун рахмат.
29.06.2005,
Washington DC
Erk Partiyasi Qurultoyiga xitob
Aziz safdoshlarim, muhtaram birodarlarim,
Yaratganga shukr, siz bilan bizga 10 yildan keyin yana to'planish imkonini berdi.
Bu 10 yil ichida muxolifatning hurriyat uchun bergan mujodalasi naqadar og'ir sharoitda kechganini dunyo biladi. Sizlar bu sharoitda qo'lingizdan kelganini qildingiz. Rejimga muxolif bo'lish oson emas. Agar oson bo'lsaydi, aholining 90 foyizi muxolifat tarafiga o'tgan bo'lardi. Bu 90 foyiz aholining mavjud iqtidordan norozi qismi. Ammo norozilik boshqa, uni ifoda qilish uchun zaxmat chekish boshqa. Zaxmat chekishni hech kim istamaydi. Ammo keng ijtimoiy platformasiz, xalqning ko'magisiz muxolifat o'zining tarihiy vazifasini ado etomasligini juda ko'plar tushundi, shekilli. Shu kungacha muxolifatga piching qilib, chetdan kuzatganlar ham bu siyosiy jonsarakliklari o'z hayotlariga zararli ekanini nihoyat angladilar.. Siyosiy mahdudlik bizniki kabi jamiyatlar uchun juda zararlidir. Ommaning siyosiy faolligi esa, buhron ichida chirpingan jamiyatimizning oydinlikka chiqish yo'lidir.
Biz muxolifat o'laroq butun kuch va imkonlarmizni to'plashimiz zarur bo'lgan bir bosqichga kiraypmiz. Biz bugun xalqimizning keng platformda ko'magi va O'zbekistonda demokratya tarafdorlarining jiddiy yordamiga muhtojmiz. Afsuski, eng mas'ul onda muxolifat yordamsiz qolmoqda. Tashqi dunyodan ham kutilgan miqyosda ko'mak ololmadik. 11 sentjabr fojiasidan keyin AQSH va Markazi Osiyo davlatlari o'rtasida paydo bo'lgan yaqinlik mintaqada demokratiklashuv jarayonini tezlashtiradi, deb umid qilgan edik. Lekin bu jarayon biz kutgandek oson kechmayapti. Tabiiy, ba'zi siljishlar bor. Masalan, bir necha oydan beri muxolifatning regional majlislari o'tkazila boshladi. Bu majlislarni o'tkazish G'arbning himojasi bo'lmasa, mahol ish edi. Buni e'tirof etmaslik adolatsizlik bo'lurdi. Ammo bu majlislar yoki bir- ikki inson haqlari tashkilotining ro'yxatga olinishi va "Qizil Xoch"ga siyosi mahbuslarni ko'rishga ruxsat berilishi O'zbekistonga demokratiya keldi, degani emas. Zo'ravonlik har on butun dahshati ila keng jabhada boshlanishi hech gap emas. Zotan zo'ravonlik toxtagani ham yo'q. Dindorlarga qarshi ham, Erk partijasi a'zolariga qarshi ham qiynoqlar davom etyapti. "Erk"ning yoshlar qanoti bo'lgan Tanlov tashkiloti a'zosi Hasan Qambarov shu yil 22 may kuni ko'chada o'zbek mirshablari tomonidan o'g'irlab ketildi. U hozir Chirchiq qamoqxonasida mudhish iskanjalarga solinmoqda. Bu yerda qatnashyotgan chet ellik diplomatlar va medya xodimlari bu yoshni qiynoqdan qutqarish uchun yordamlarini ayamaydi, deb umid qilaman.
G'arb O'zbekistonda demokratik jarayonni chala-yarim tadbirlar bilan tezlashtirish mumkin emasligini tushunishi kerak. Chala tadbir davlat terrorini vaqtincha muzlatib qo'yishi mumkin, ammo uni aslo bartaraf qilolmaydi.
Agar G'arb Ozbek hukumatiga demokratiklashuv borasida kerakli og'irlikda bosim o'tkazsa edi, bu tadbirning samarali bo'lish ehtimoli yuksak edi. Faqat bu bosim ko'rsatilmadi.
Hukumat muxolifatga qarshi qatag'onlarini davom ettirmoqda. Unga "kontsruktiv muxolifat" kerak emish. Bu ehtiojni qondirish uchun O'zbekiston Prezidenti besh yilda 5 ta qo'girchoq partiya tuzdi. Bu partiyalarning "konstrkutivligi" shundaki, liderlari Prezident saylovida saylovchini o'ziga emas, Prezidentga ovoz berishga chaqiradi. Bu partiyalar tanqid qilmoqchi bolishsa, Prezidentni emas, o'zlarini tanqid qilishadi, chunki o'zlari ham hokimiyatning bir bo'laklari. Bu teatr butun ma'rifatli dunyo ko'z o'nggida ko'p yilardan beri davom etmoqda.
Bu ahvolda muxolifatning mamlakatdagi vaziyatga ta'sir o'tkazishining imkoni yo'q. Muxolifat faoliyatining samarali bo'lishi uchun uning O'zbekiston Konstitutsiyada ko'rsatilgan barcha huquqlari qaytarib berilishi shart. Erk Partiyasi va Birlik harakati Konstitutsiyaga zid ravishda ta'qiqilangan. Ular Konstitutsiyada belgilangani kabi Mahkama hukmu bilan emas, Ichki Ishlar Vazirligi qarori bilan ta'qiqlangan. Hukumat istasa, bu qo'pol xatosini tuzatishi mumkin. Bu ikki siyosiy tashkilotni takror ro'yxatga olishga hukumat qo'lida huquqiy asos yo'q, chunki, Asosiy Qonun bo'yicha bu tashkliotlar legaldir. Bu huquq poymol qilingan, xolos. Bu huquqni tiklash uchun Ichku Ishlar Vazirligining antikonstitutsion qarorini bekor qilish kifoya.
Biz fojiamiz sabablarini Prezidentning yakkahokimlikka moyil xarakteridangina emas, uni avaylab yetishtirgan laganbardorlik iqlimidan ham axtarishimiz lozim. Maqtov oddiy bir mikrob. Normal sharoitda mikrob xavfsizdir. Ammo u immun sistemasi vayron bo'lgan organizmlar uchun nihoyatda tahlikalidir. Zamonaviy davlatlarda muxolif fikrlarning silsilasi, hokim sinf yoki hokim siyosiy guruhga muxolif g'oyalar o'sha jamiyatning immun sistemasidir. Bu sistema ishlamagan yoki umuman bunday sistemasi bo'lmagan jamiyatlar doim jonsarak(stagnatsia) ahvolda yashaydi. Buning eng yorqin o'rnagi biz yashayotgan jamiyatdir.
Aziz birodarlarim!
Bu muammolarning uddasidan ishonch va etiqod, azm va shijoat bilan chiqish mumkin. Bir tarihiy tashabbus, bir qutlug' hamla uchun lashkar kerakmaydi. Buning uchun qat'iy INONGAN bir kichik guruh yetarlidir. Biz "Birlik"ni ilk ta'sis etganda 3 kishi edik. "Erk"ni tasis qilganiumizda ham kopchilik emasdik. Qisqa muddat ichida Erk O'zbekiston Mustaqilligi Deklaratsiyasini kommunistlarning Parlamentiga qabul ettirdi. Qisqa muddat ichida Erk Ozbekiston Konstitutsiyasini hozirladi. Juda qisqa vaqt ichida Erk o'z nomzodini Prezidentlik sayloviga tayorladi, saylovda qatnashdi va rasmiy ko'rsatkichlarga ko'ra, saylovchilarning yuzda 12.7 foyiz ovozini oldi. Bu - Erk partiyasiga 1 million 200 ming kishi ovoz berdi, deganidir. Bu rasmiy raqam. Aslida, bundan 4 marta ko'proq ovoz olingani va bu natijalarning soxtalashtirilgani haqida ma'lumotlar bor. Erk qisqa bir muddat ichida butun o'lka bo'ylab Erk g'oyalarini yoydi va insonlar boshini yerdan kotardi, haq-huquqini taniy boshladi.
Bu "qisqa muddat" deganimiz nima?
Erk Legal partiya sifatida bor-yo'g'i 4 yarim oy faoliyat ko'rsatdi: partiya 1991 yil 5 sentyabrda rasmiy royxatga olindi.1992 yil 16 yanvarda hukumat talabalarni o'qqa tutdi. 17 yanvardan boshlab Erkka qarshi total ta'qib boshlandi. va u butun mamlakat bilan birga 10 yil davomida oxirida nur ko'rinmagan bir tunnelga kirdi.
Ammo o'sha nisbatan ozod to'rt yarim oyda bu yosh tashkilot millatimiz shuuriga ERK ismini muhrladi.
Muhtaram birodarlarim!
Sizlar bu millatning gullarisiz, uning ziyolilari - munavvarlarisiz. Munavvarlar ham sharafli, ham da tahlikalarga moyil bir fitrat bilan dunyoga keladilar. Munavvarning tafakkur saviyasi naqadar yuksak bolsa, uning qismatidagi azaliy tahlika darajasi ham shu qadar yuqori bo'ladi. Ular o'z faoliyatlarida maksimum tavakkul hizosida(chegarasida) yashaydilar. Riskli bir hayot hizosida kechadi umrlari. Bizning Qayta Qurish yillarida boshlaganimiz xalq harakatini shunday mustasno insonlar boshlab bergandi.
Bu mustasno insonlar sizlar edingiz, aziz birodarlarim.
Sizlar ko'pchilik emassiz, ammo ko'pchilikning havas bilan, ba'zida hadik bilan, ammo mutlaqo hurmat bilan qaraydigani kichik bir jamoatsiz. Ko'pchilik esa, har doimgiday, qaysi tomon kuchli kelishini poylab turibdi. Bunga g'ashingzi kelmasin. Bu normaldir. Urushda jangning oldingi safidagilar orqadagilarga nisbatan doimo ozchilikdir. O'lishni hech kim istamaydi, siz ham istamaysiz, faqat sizda nomus tuyg'usi boshqalardagiga nisbatan kuchliroq. Bu tuyg'u sizlarga tahlikaning hajmini unutishga yordam beradi. Bu oliyjanob tuyg'u sohiblari oddiy odamlar jasorat qilolmaydigan narsalarga jasorat qiladi. Nomus tuygusi Ollohning ezilgan millatlarga bergan ne'matiditr. Ki, ular bu kuchli tuyg'u yordamida asoratdan qutulsin.
Aziz va mustasno do'stlarim, qalbingizdagi bu quvvat bilan o'sha ikkilanib turgan ko'pchilik ichiga kiring. Ularga yaqinlashing va iltifot ko'rsating, ko'rasiz , ular Ollohning izni ila qorquv jodusidan darhol xolos bo'lajaklar.
Ahamiyatga molik yana bir masala yoshlar masalasi. Bu tashkilotimizning eng zaif nuqtasi. Holbuki, Qayta qurish yillari Milliy harakatimizda bu bizning eng kuchli nuqtamiz edi. Ularni harakatga, hayallamay jalb qilish kerak. Pul va boylikka topingan moddiyatchi zehniyatning changalidan ularni qutqaring. Sizni bu saflarga qo'shgan toza ideallardan ularni ham bahramand eting.
Yana bir nuqtaga diqqatingizni tortmoqchiman. Shahrlarda va viloyatlarda milliy ozchilikni tashkil qiladigan jamoat vakillari ham bizning siyosatimizdan chetda qolmasliklari kerak. Ular ham bizning birodarlarimizdir. Biz Sovet mustamlakasidan qutulish yo'lida milliy kimligimizni old planga chiqrgandik. Milliyatchilik o'zligimizni tanish yo'lida bir impuls, bir kuchli turtki bo'lib xizmat qilgandi. Bu impuls o'zining tarixiy vazifasimi tamomladi. Bugun biz "xalq" va "millat" deganda bir etnik guruh emas, balki vatanimiz O'zbekistonda yashayotgan butun aholini, etnik kelib chiqishidan qat'iy nazar, butun insonlarni qamraydigan ma'noda qollaymiz. Biz bir siyosiy harakat o'laroq har qanday irqchilik va shovinizmning prinsipial dushmanimiz. Bu principga qabul qilajagimiz Dasturimizda alohida urg'u berilishini istardim.
Muhtaram safdoshlarim!
Ko'p gapirishni yoqtirmayman, ammo bu safar ko'proq gapirishga to'gri keladi, shekilli. O'n yil uchun hisob beryapman. Aslida, bu hisob emas, bu 10 yillik hasratdir.Uni 45 daqiqaga sig'dirish qiyin.
Xo'sh, O'zbekistonga demokratiya qachon keladi?
Bu savol o'tgan asrda, Perestroyka zamonida juda ko'p yangrardi. Mustaqil bo'lganimizdan keyin yangramaydigan bo'ldi. Rejimning qulog'iga yoqmadi. Bu so'zni yangratmoqchi bo'lganlarga tahdid qila boshladilar. Keyin bazilarini turmaga tashlashdi, keyin qiynadilar, keyin imi-jimida o'ldirishni o'rgandilar. Va boshlandi. Demokratlar ovi boshlandi. Bu zulm Sharq taqvimiga ko'ra roppa rosa bir muchal uzunligida, yani 12 yil davom etdi. Siz zulmning yangi bir muchalga o'tmasligi uchun bu yerda to'plandingiz. O'sha ta'qiqilangan DEMOKRTATIYA so'zini baralla ovoz bilan aytish uchun to'plandingiz.
Agar adolat qilinganida edi, dunyo hamjamiyati O'zbek demokratlarini tikka turib olqishlagan bo'lardi. Chunki, O'zbek demokratlari hech kim ishonmagan narsaga ishonmoqdalar. Ular O'zbekistondagi rejimni demokratik yo'l bilan ozgartirish mumkinligiga ishonmoqdalar. Bunday ishonch taqdirga shoyondir.
"Ozbekistonda demokratik o'zgarishlarga munosabatini " soralganda, Amerikalik kongressmen Kurt Ueldon, "O'zbekistonni ko'p ham tanqid qilavermaslik"ni nasihat qilib, bu o'lkadagi vaziyatni AQSHning Konstitutsiya qabul qilgani 18 asr bilan bilan tenglashtirdi. Bu bilan O'zbekistonga demokratiyaning 200 yildan keyin kelishiga qattiq ishonganini e'tirof etdi. Uning bu "optimizmi"ga qoyil qoldik. Chunki, bu ketishda O'zbekistonda demokratik yo'l bilan biror bir narsaning o'zgarishiga ishonadiganlar juda oz. G'arblik diplomatlar "Finansial Times" yoki "Washington Post" ga intrervju berib, bunday rejimlarning faqat davlat to'ntarishi yoki boshqa radikal yol bilan o'zgarishi ehtimoli yuksakligi haqida gapiradilar va suhbat oxirida "ismini aytmaslikni" iltimos qiladilar.Chunki, yana O'zbekistonga qaytib, rejim vakillariga kokteyllarda tabassum qilshlari kerak.
Demokratiyaning bizga naqadar erta yoki kech kelishini tortishgan tortishmachilar bizdagi siyosiy o'zgarish dinamiklasini Garb standartlari asosida tahlil qiladilar. Holbuki, bu o'zgarishga turtki bo'ladigan, hatto hal qiluvchi turtki bera oladigan bitta faktorni doim unutadilar. Bu lider faktoridir. Bu faktor Ovrupoda Eski Sovet Ittifoqi hududlarida kabi muhim ahamiyatga ega emas. Bizning Markaziy Osiyoda esa, bu faktor hech mubolgasiz global ahamiyatga egadir. Buni 5 ta Jumhuriyatdagi beshta bir-biriga o'xshamagan "o'ziga xos va o'ziga mos"(O'zbekiston Prezidentining iborasi) boshqaruv uslubidan ko'rib turibsiz. Sovet Ittifoqidan ajralgan paytda bu o'lkalarning boshqaruv uslubi tamoman bir xil edi. Endi esa, Konstitutsiyalari deyarli bir xil bolishiga qaramay, bu davlatlar mutlaqo boshqa -boshqa huquqiy makonlarda yashayotganday taassurot qoldiradi. Bu besh xil boshqaruv shu 5 ta liderning bir-biriga o'xshaymaydigan 5 ta portretidir. Ularning bitta mushtarak tararfi bor: beshtasi ham yakkahokimlikka moyil shaxslar. Ammo bu hokimlikni uzluksiz davom ettirish uchun to'lanishi mumkin bo'lgan badal darajalari har xil. Masalan, Askar Akaev o'z prezidentligini uzaytirish uchun mutlaqo qon to'kishi lozim bo'lsa, u buni qilmaydi, balki Prezidentlikdan ketishni afzal ko'radi. Ammo ayni badal O'zbekiston liderlariga o'xshaganlardan talab qilinsa, bu talabni rad qilishiga ularning kuchlari yetmaydi, degan xavotirdamiz.
G'arbda bu qabil lider fenomenini uchratish qiyin. Siyosiy sistema lider faktorining davlatdagi huquqiy makonni zadalshiga yo'l qo'ymaydi. U yerda davlat sistemasi o'z qolipiga to'gri kelmagan liderni bir muddatdan ortiq tepada tutmaydi. Lider davlat tepasida uzoqroq qolishi uchun yoki davlatga boysunishi kerak va yoki davlatni o'z dizayni bo'yicha isloh qilishi kerak bo'ladi. Ammo bu tip liderlar juda noyobdir. Bu tip liderlar dunyo siyosiy konjunkturasini yaratadigan miqyosdagi liderlardir. Ikkinchi tip lider bor, u o'sha Birinchi tiplar yaratgan siyosiy konyunktura ichida yashaydi, uning chegaralaridan chqishga jasorat etmaydi. Bu tip lider liderlarning aksariyatini tashkil qiladi.
Uchinchi bir tip lider bor, ammo u Ovrupada emas, bizda, Osiyoda. Bu liderni yuqorida ta'rif etdik. Bu lider o'z faoliyatini dunyodagi mavjud siyosiy konyunkturaga moslashga ulguraolmay orqada, darranda misol sudraladi. Bu tip lider boshqargan mamlakat ham oldinga ketmaydi, buni ko'rib turibsiz. Osyo tipi liderlik faktori O'zbekisrton hayotida manfiy jihatlari bilan jarayon etdi. Uning musbat jihatlari ham bormi? Ha, musbat jihatlari ham bor. Qirgiziston va Qozog'iston misolida bu jihatlarni ko'rib turibmiz.
Biz bir marta, loaqal bir marta demokratik saylov imkonini qo'lga kiritaylik-chi, DEMOKRATIYAni sevimli diyorimizga 200 yil emas, 200 kunda olib kelamiz, Ollohning izni ila. Toni Blaiyer demokratiyasi bo'lmasa ham, Askar Akaev denokratiyasidan afzalroq bir demokratiya 200 kunda O'zbekistonga yerlashajakdir. Va shunda butun dunyo totalitarizmdan qutulish uchun chirpinayotgan bu bebaxt o'lkalarida LIDER FAKTORining naqadar muhim omil ekanini hayrat ichida ko'rajaklar.
Bu imkonni qolga kiritish uchun esa, kurashda davom etmak voijibdir. Bu og'ir vaziyatdan bizni na daryo orqasi, na da okean orqasidan kelganlar qutqara oladi. Biz masalalarimizni o'zimiz hal qilishimiz kerak. Aks holda, hatto Olloh ham bizga yordam bermaydi. Kitobimiz Quroni Karimda, Ra'd Surasining 11 oyatida Ollohu Taolo shunday buyuradi: "Aniqdir-ki, to biror qavm o'zlarini o'zgartirmagunicha Olloh ularning ahvolini ozgartirmaydi".Yana Payg'ambarimiz sallallohu alayhi vasallamning "siz o'zingiz loyiq bo'lgan rahbarlar tarafidan boshqarilajaksiz", degan hadisi ham bor. Shuning uchun joriy Prezidentning taxtda muddatidan ortiq qolib ketganiga eng oz jig'ibiyron bo'layotgan kaminadir. Bu zotning shaxsimga va oilamga qilgan butun zulmlariga qaramay, unga kin yoki nafrat yo'q menda. Chunki, yuqoridagi hadisi sharifda ifoda etilgani kabi, bu rahbar siz va bizga loyiq bo'lmasaydi, tepamizda bir daqiqa ham o'tiraolmasdi.
Bu bilan sizni adolatsizlikka qarshi kurashmaslikka chaqirayotganim yoq, aksincha, kurashishga chaqirayapman. Demoqchiman-ki, tezroq uyg'onib, adolatsizlikka qarshi shunday kurashaylikki, eng qisqa vaqt ichida adolatli bir liderga loyiq bo'laylik. Aziz birodarlarim, muhtaram safdoshlarim!
Yurtda kechayotgan hodisalarning mohiyatini sizlar mendan yaxshiroq bilasiz. Ammo ba'zi narsalar bor, uzoqdan ravshanroq ko'rinadi. Masalan, tog'lar. Yoki bir mamlakat. Bu mamlakatning dunyodagi o'rni, siyosiy va iqtisodi vazni, uning salobati va haybati. Bular uzoqdan ravshanroq ko'rinadi.
Bizning aziz vatanimiz O'zbekiston Olloh bergan nufuzi va jug'rofiy yerlashuvi bilan, tabiiy boyliklari-yu qadim madaniyati bilan tarihda doim ehtirom ko'rgan mamlakatdir. Hatto Rus mustamlakasi davrida ham yurtimiz Turkistonning yuragi bo'lgan, mintaqagai butun siyosiy, ijtimoiy zilzilalar shu muqaddas tuproqlarda yuz bergan. Va hech qachon bu mamlakat bugungiday sharmandali ahvolga tushmagan edi. Bu o'lkani mustamlaka ham bugungiday safolat botqog'ga botira olmagandi.
Bugun bir paytlar madaniyat beshigi bo'lgan bu shonli mamalakatning avvalgi haybatidan asar ham yoq.
Bu ichki abgorlik davlatimizning tashqi suratiga ham nuqs etgandir. Shu o'tgan 12 yil davomida hukumatning tashqi dunyoda milliy manfaaatlarni himoya qilish uchun Tashqi ishlar vazirligi tomonidan qilingan birorta muaffaqqiyatli demarshini eslayolmymiz. Chunki, tillari qisiq, ma'naviy huquqlari yo'q. Chunki, hukumat o'zi imzo chekkan butun xalqaro shartnomalrni qo'pol ravishda buzib, mamlakat ichida o'z xalqining huquqlarini poymol qildi. 12 yil davomida 5-6 ta Tashqi Ishlar Vaziri almashdi, ammo so'nik va shaxsiyatsiz tashqi siyosat o'zgarmadi. Chunki, ichkaridagi g'ayrimilliy, tajovuzkor va repressiv siyosat o'zgarmagan edi.
Dunyo hamjamiyati O'zbekistonni u mash'um 11 sentyabrdan keyin taniy boshladi. G'arbliklar O'zbekiston antiterror bo'yicha koalitsiyaga kirgandan so'nggina uni xaritadan topadigan bo'lishdi. Bugun ham Janob Bushning "yegan og'iz uyalar" qabilidagi zo'raki iltifotlarini istisno qilganda, tashqi dunyoda biz bilan hech kim hisoblashmaydi. Hatto Turkmanboshi ham O'zbekiston tarafga qarab burun jiyiradi, O'zbekiston Prezidentiga haqoratomuz kinoyalar qiladi. Ishoning, bu mening hamiyatimga tegadi. Chunki, kim bo'lishidan qat'iy nazar, mamlaktimizning rahbaridir. Ammo yurtimizning chor-atrofi tikanli bilan simlar o'ralib, chegaralarda yirtqich shoqollar kabi kezayotgan och zobitlarni tasavvur qilarkan, hamiyatim yanada ko'proq injiydi. Bu safar Prezidentimiz uchun emas, qo'shni qishloqdagi nevarasini ko'rish uchun ketayotgan cholning chegaradan o'tib o'ldirilgani uchun injiydi. Xalqimiz uchun va tikanli simlar orqasida qolib, birdan chet ellik bo'lgan kechagi qardoshlarim - Turkman,Tojik, Qozoq, Qirgiz uchun hamiyatim injiydi. Bu insonlarning ne gunohi bor edi? Bu ne torko'ngillilik, marhamatsizlik va qop-qora mahdudlik? Tuqqan, qon-qardosh birodarlar orasida bu ne dushmanlik?
Hayhot, bu dushmanlikning yoyilishida O'zbekiston hukumati hal qiluvchi rolni o'ynadi.
Vatanimizning bu abgor surati uzoqdan qaraganda fojiali darajada ravshan ko'rinadi.
Uzoqdan qarab yana shu haqiqatni ko'rdik: agar kichik mamlakatning lideri buyuk bo'lsa, u mamlakat ham dunyoga buyuk ko'rinarkan. Agar buyuk mamlakatning lideri kichik shaxsiyat bo'lsa, buyuk mamlakat ham dunyoga kichik korinarkan, haybatini yoqotar ekan.
Bu abgorlikdan qanday qutilish mumkin?
Juda ko'p jurnalistlar "agar siz iqtidorga kelsangiz, ishni nimadan boshlaysiz", degan savolni takrorlashadi.Bu savolga bundan 12 yil avval, ishni zudlik bilan iqtisoddan boshlaymiz, chunki, xalq och va xakozo derdim. Buni faqat men emas, asosiy kopchilik siyosatchilar aytardi. Ayniqsa, eski kommunistlar buni populizmning asos toshlaridan biriga aylantirdi. Bizning xalqimiz rahbarlar hadya etgan bu populizm TOSHini hali ham yumalatayapti. Faqat bu tosh hali ham nonga aylangani yoq. Xalq avvalgidan ham qashshoqlashdi. Lekin u xuddi afsanoviiy qahromon Sizif kabi yumalatyapti toshni, yumalataypti.
Shuning uchun ham jurnalistlar bugun menga "prioritetingiz nima", desa iqtisod, deyishga tilim bormaydi. Halqimizga o'sha populistik toshni eslatmasin, deb qo'rqaman. Va tilimni tiyaman. .Hatto "siyosat" deyishga ham til bormaydi. Yana andishadan, sharmandalik andishasidan
Garchand, bizning o'lkada eng fojiali jabha iqtisod. Bu xarobachilik ustalaridan keyin hokimiyatga kim kelsa kelsin, hammasi ishni iqtisodiy va siyosiy islohotlardan boshlashga mahkumdir. Olloh kelishni bizga yozgan bo'lsa, biz ham bundan istisno bo'la olmaymiz.
Lekin bular biz uchun TAKTIK HADAFlardir. Biz shu kungacha TAKTIK masalalarrni tortishdik. Hukumatni ham shu mavzularda tanqid qildik. Lekin qutqarilishi kerak bo'lgan jabhalardan yana bittasi bor-ki, u bugun bizdan boshqa hech kimning kun tartibida emas, hech kim bu masalani biz kabi o'z "prioritet"lariga qo'shgani yo'q. Bizni kutib turgan bu jabha - iqtisodni ham, siyosatni ham shu buhronga sudragan omillarni bartaraf qilish jabhasidir.
Bu jabhaning boshqa bir ismi INSONI MATERIALINI ISLOH JABHASI.
Bizning ijtimoiy kelib chiqishimiz totalitar rejim jamiyati mafkurasiga borib taqaladi. 75 yillik moddiyatchi ateizm va ateistik kommunizm g'oyalari bilan sug'orilgan zehnimiz "mustaqil 12 yil o'tganiga qaramay, hali ham o'ziga kelgani yoq. Davlatimiz mustaqil bo'ldi, ammo zehnimiz mustaqil bo'lmadi. Davlat tizimlarida halol, haromning farqiga bormagan, baytulmolni o'girlashni vojib bilgan, poraxorlikni rag'batlantirgan, adolatsiz, insofsiz bir ma'mur sinfi o'tiribdi. Bular AXLOQSIZLAR SINFIdir. (Albatta, ularning ichida vijdonli insonlar ham bor, ammo ular ozchilik, afsus).Bu sinfdan sal pastroqda o'tirganlar "axloqli" demoqchi emasman. Axloqlilar pastda ham ko'pchilik emas. Bu postsovet mamlakatlarining milliy fojiasidir.
Bu fojiani faqat iqtisodiy islohotlar bilangina bayramga aylantirib bolmaydi. Iqtisodiy inqirozlar - oqibatdir, sabab esa, total axloqsizlikdir. Sababni yo'q qilmaguncha oqibatni bartaraf etish amri mahol.
Biz parazitlardan iborat emas, balki, halol, nomusli va mehnatkash insonlardan tashkil topgan jamiyatga ehtijozhimiz bor. Biz poraxo'rlikni - eng dahshatli jinoyat, davlat mulikini talon qilishni - o'limdan-da battar sharmandalik, deb bilgan kadrlarga muhtojmiz. Biz qonunni o'z rahbaridan ko'proq hurmat qilgan bir byurokrat sinfini ko'rmoq istaymiz. Biz uyimizda axloqli va idealist yoshlarni ko'rgimiz keladi. Bir mafioziga xizmat qilib, boyishdan ko'ra, vatan uchun jangda halok bo'lishni orzu etadigan yoshlar sulolasini ko'rgimiz keladi.
Biz zolim hukmdordan emas, Ollohdan qo'rqqanlar jamiyatini istaymiz. Biz nomus va sharaf insonini ko'rmoq istaymiz. Faqat u, faqat ugina bizning jamiyatning umurtqa pog'onasi bola oladi. Faqat shunday inson tipigina bizning xavfsizligimiz, farovonligimiz va istiqrorli hayotimiz kafolati bo'lishi mumkin. Faqat ungagina biz davlatimizni omonat etaolamiz. Shu bois, bizning siyosatdagi strategik hadafimiz AXLOQLI I NSON YETISHTIRISH dir. Bu jabhada nafaqat davlat tasarrufida bo'lgan talim-tarbiya qurilishlarining to'la islohi, balki, OILA institutini mustahkamlashning keng dasturini ishlab chiqlish lozim. Aks holda, faqat iqtisodiy yuksalishlar bilan inson zoti loyiq bo'lgan tom manodagi rafoh va huzurga erishmoq maholdir. Buni iqtisodiy taraqqiy etgan G'arb davlatlari misolida ko'rib turibmiz
Malumki, oila inson tarbiyasida muhim rol oynaydi.
G'arbda oila inqirozga uchragan bir institut. G'arblik intellektuallar bu achchiq haqiqatni bilishadi, ammo insoniyatning sotsial borlig'ining bu muhim parchasini qutqarib qolish uchun hech narsa qilolmaydilar. Davlat ham - bu institutlarni saqlash tarafdori bo'lishiga qaramasdan - amalda uning yemirilishini ragbatlantiradi. Bu davlatning siyosatidan ko'proq, uning kapitalistik tabiatidan va moddiyatchi mafkurasidan kelib chiqqan va boshqarish mumkin bo'lmagan bir jarayondir.
Sharqdagi diktatorlikllar insonni bir kishining shaxsiga qullik mafkurasida tarbiyalashni yolga qoygan. Bizning yakkahokimlarimiz buni "sharq mentalitetiga mos boshqaruv", deya ta'riflaydilar. G'arbdagi liberal rejimlar ham insonga sig'inadilar. Faqat ularda Sharq mustabid rejimlaridagi kabi bir shaxs emas, jamiyatning har bir a'zosi muqaddaslashtiriladi. Yoshlar "total erkinlik" mafkurasida yetishtiriladi.Ota va ona avtoriteti tamoman yo'qqa chiqarilgan.
Individga(shaxsga) butun erkinlikni berib, oilani butun huquqlardan mahrum qilish - erkinlik totalitarizmidir. Total erkin faqat vahshiy hayvonlar bo'lishi mumkin.. Inson esa, o'zini nazorat qila olish qobiliyati bilan, zarur bo'lganda o'zini cheklash irodasi bilan - nafsiga hokimlik xususiyati bilan hayvonlardan ajralib turadi.
Xullas, har ikkala jamiyat ham o'z a'zolarini nafsga qullikda tarbiyalaydi va har ikki tarbiya ham insonning ilohiy fitratini(axloqini) buzg'unga uchratadigan tarbiyadir.
Bundan bizni hurriyatlarga qarshi degan xulosa ciqarmang iltimos. Biz erkinlikka emas, axloqsizlik erkinligiga qarshimiz.
Albatta, menga bu ikki rejimdan qaysi birida yashashni afzal ko'rarding , desalar, men liberal rejimni tanlardim. U mukammal bo'lgani uchun emas, bu rejimda uning kamchiklarini tanqid qilish hurriyati borligi uchun.
Sharqdagi rejimlar yetishtirgan sotsial jihatdan passiv inson tipining sabablarini tahlil etgan G'arb mutafakkirlari, "islom dunyosida demokratiyaga asos yoq", degan xulosaga keladilar. (Bu qarash bizning rahbarlarining qarashlariga juda yaqin). Yaniy, masalani dinga olib borib taqaydilar. Holbu-ki, Sharqdagi mustabid rejimlarining inson tarbiyasi islomga hech bir aloqasi yoq, hatto gayrislomiydir.
Bu xususni teran tadqiq etgan G'arblik olimlar ham bor. Masalan, Amerikalik tadqiqotchi Graham Fuller islom va demokratiya to'g'risida shunday deydi: "Masalani islom va demokratiya deb qoymaslik lozim.Masalani Muslimonlar va Demokratiya, deb qoyish kerak", deydi.
Yaniy, muslimonlar ham demokratiyada yashashni istashlari mumkin. Bunga eng yaxshi mislo Turkiya. Turkiya - maorif sistemasi va ta'lim-tarbiya siyosatini istisno qilganda - biz uchun davlat modeli sifatida nisbatan uyg'un o'rnakdir.Chunki, bu modelda din va davlat orasidagi erishilgan mutanosiblik Islom dunyosida mislsizdir. Shunday bir mutanosiblikka O'zbekistonimiz juda-juda muhtojdir.
Mavzuga qaytib, axloq haqidagi fikrimni yakunlamoqchiman. Albatta, axloq bir yilda, ikki yilda tuzatiladigan narsa emas. Yuqorida aytildi: Erk partiyasi yosh avlodning axloqiy mezonlarga uyg'un tarbiyasini strategik hadaf sifatida belgilagandir. Bu muammoning yechimi uchun:
1) MAORIF SISTEMASINI TO'LA ISLOH QILISH
2) OILA INSTITUTINI MUSTAHKAMLASH
3) MA'NAVIY DEGRADATSIYA MANBAI BO'LGAN QASHSHOQLIKNI BARTARAF ETISH ( SIYOSIY VA IQTISODIY ISLOHOTLAR) amalga oshirilishi lozim.
Talim-tarbiyadagi isloh siyosiy islohlar kabi ahamiyatli, yoki undan ham ahamiyatliroqdir. Yosh avlodni axloqsizlik zulmatidan qutqarish iqtisodni buxrondan chiqarish kabi, balki, undan ham muhimroq. Axloqsizlikning eng dahshatli omili - qashshoqlikdir. O'zbekiston bugun dunyoda eng qashshoq o'lkalardan biri. Shu qashshoqlik sabab, uning bir paytlar muqaddas sanalgan shaharlari, iymon va irfon markazlari bo'lgan Buxoro, Samarqand, Xorazm, va Shosh (Toshkent), endi narkotrafikning guzargohlariga va xotin tijoratining uyalariga aylangan. Qashsshoqlik tufayli bokira qizlarimiz arab "shayx"larining sassiq quchoqlariga otilmoqda, Tayvan va yo Quriya dayuslari qo'lida rahina bo'lib, bir parcha non uchun o'zlarini pullamoqdalar.
Tabiiy boyliklari va katta ishlab chiqarish potensialiga qaramasdan, yuksak malakali mutaxassislari va mehnatsevar xalqiga qaramasdan O'zbekiston iqtisodi halokat yoqasiga kelib qoldi. Korxonalarning aksariy qismi faoliyatdan to'xtagan yoki yarim quvvatda ishlamoqda. Ishsizlar soni kun sayin oshmoqda. Narxlar va inflyatsiya osmonda. Hukumatning iqtisodni tuzatish uchun qilgan barcha harakatlari behuda ketmoqda.
O'rtacha oylik maosh 18 evro, bu yashash uchun zarur minimumdan ham pastdir. Iqtisodiy tanazzul odamlarning pozitiv o'zgarishlarga bo'lgan ishonchni yo'q qiladi, ijtimoiy tabaqalar o'rtasida kin va nafrat kuchaytiradi. Oxir-oqibatda bu jarayon ijtimoiy portlashlar va yalpi siyosiy tanazzul bilan tugashi hech gap emas. Bu manzarani yanada fojiyaviy qiladigan boshqa omillar ham bor: bular - korrupcija, klanchilik', mafia. Yaniy, "soyadagi iqtisod"ning 3 ta ustuni.
O'zbekiston hukumati tashqi dunyo uchun alohida va o'z ma'murlari uchun alohida statistlik ma'lumot chiqaradi. Prezident va vazirlar uchun "Dlya Slujebnogo Polzovaiya" grifi ostida har 3 yilda bir marta chiadigan "Statsbornik" ning 2001 yilgi sonida "soyadagi iqtisod"ning Yalpi Ichki Mahsulotdagi hissasi 37- 40 foiz saviyasida qilib ko'rsatilgan. Ammo bugun bu foiz - norasmiy manbalarga qaraganda, 40 dan 60 gacha yuksalgan. Mutaxassislar "soyadagi iqtisod"ning bu keskin o'sishini keyingi 3 yilda chet ellik investorlarning aksariyati istiqrorsiz iqtisodiy siyosatga chiday olmasdan mamlaktimizni tark etgani bilan izohlamoqda."Soyadagi iqtisod"ning bu o'sishi juda katta resurslarning O'zbekiston ekonomikasini aylanib o'tib, yirtqich klanlarning chet eldagi hisoblariga yotirilayotganini ko'rsatadi .Klanlar davlatning butun tizimlarida o'zlarining vakillarini joylashtirgandir. Bu mudhish "vakillar" har yerda hoziru-nozir: Prezident apparatida,vazirliklarda, sud organlarida, militsiyada, milliy xavfsizlik xizmatida,moliya, soliq organlari, bojxona, qo'shma shirkatlarda, davlatning strategik zahiralarida, xullas, hamma yerda. Ular bu joylarda o'tirib, milllionlarcha dollarlarning barqaror bir shaklda KLAN hovuzlariga oqishini ta'minlaydilar va bu muhtasham mablag'dan o'lka iqtisodiga bir chaqa ham tushmasligi uchun g'ayrat qiladilar.
Mafiya - klanlarning uzviy parchasidir. Mafiya bugun siyosat dahlizlarida bemalol odim otmoqda. Va mamlakat iqtisodiga zarba bermoqda. Bugun mafia "otalari" bilan ministrlar quchoqlashib rasmga tushmoqdalar, xonandalar ularga qo'shiqlar bag'ishlamoqda. Ilgari mafiozi bilan salomlshganda uyatdan qizargan insonlar, bugun mafiozi salomlashsa, g'ururdan qizarmoqdalar.
12 yil ichida axloq mezonlari shunchaar o'zgardi.
Poraxo'rlik esa, xastalik sifatida metastaza saviyasiga yetdi, desak, mubolag'a bo'lmaydi. Hatto Prezident ham pora haqida latifalar aytadigan bo'ldi. Shu qadar o'zimizniki bo'ldi bu poraxo'rlik, shu qadar”milliylashdi”. Bu illat davlatning shundoq ham zaif poydevorini yanada zaiflashtirtmoqda.
Bundan 10 yil avval O'zbekiston hukumati Rossiya, Qozog'iston va boshqa qo'shni o'lkalarda o'tkazilayotgan iqtisodiy va siyosi islohotlarga masxaraomuz boqib, buning jarga olib borajaganini bashorat qilardi. Bugun Rossiya iqtisodi dunyoda dinamik iqtisodlardan biriga aylandi. Qozog'iston ham oyoqqa turdi. O'zbekistondagi yoqsillikdan qochayotgan munglab kishilar hukumatimizning 10 yil avval ustidan kulgan o'lkalarga qochmoqda.Vaholanki, o'zbeklar regionda bozor iqtisodi iqlimida yashab ketishga eng tayor xalq edi. O'z xalqiga uning qobiliyatiga loyiq mehnat qilish imkonini ravo ko'rmagan bir hukumat haqida nima deyish mumkin?
Din va terrorga munosabatimiz haqida ba'zi fikrlarimni bayon etmoqchiman.
1999 yil 16 fevral kuni Toshkentda bir necha portlash bo'ldi, hukumat bu voqea sababchilari sifatida O'zbeksiton islomiy harakati va kaminani ko'rsatdi. Bu voqega baho berishdan oldin bir narsani eslatib o'tmoqchiman: o'zbek hukumati demokratik muxolifatni siyosiy jarayondan chetlashtirish uchun saylovlar oldidan doim bir o'yin tayorlashni o'ziga udum qilgan.1993 yilda Parlament saylovlariga bir yil qolganda bizga qandaydir "Milli majlis" tuzdi , degan aybni qo'ydi. Erk va Birlik liderlaridan bir nechtasi qamoqqa olindi. Bir qismi qamoq va o'lim tahlikasi ostida mamlakatni tark etdi. Va hukumat maqsadiga erishdi: Parlament saylovini muxolifatsiz o'tkazdi. Ammo muxolifat tazyiq va ta'qib, qamoq va qiynoqlarga qaramay, yo'lida davom etdi.1996 yil keldi, Prezidentlik saylovlari yaqinlashayotgandi. Hukumat bu gal Erk partiyasi Turkiyada 19 ta yosh yigitni davlat to'ntarishi uchun tayorladi, degan ayb qoydi. Bu Prezidentlik saylovini muxolifatsiz o'tkaishgina emas, uni mutloqo o'tkazmasdan, Referndum bilan uzaytirib qo'yish imkonini yaratdi. Nihoyat, 1999 yil keldi. Yil oxirida navbatdagi Parlament saylovlari, 2000 yil boshida esa, yana Prezidentlik saylovi kun tartibida edi. Muxolifat hali ham tirik edi. Zaif bo'lsa-da, ovozi chiqib turardi. Bayanalminal tashkilotlar Erk va Birlik vakillari bilan ularning saylovlarda qatnashish ehtimolini muhokama qilaboshladilar. Bundan qo'rqqan hukumat o'zining navbatdagi "tadbir"ini amalga oshirdi. Va 16 fevralda bombalar portladi. Taqdirning kinoyasiga qarang, bu portlashlar gumburlagan onlarda Erk va Birlik vakillari Interkontinental Otelida Ovrupo Xavfsizlik va Hamkorlik tashkiloti rahbarlari bilan bolajak saylovlar haqda muzokara o'tkazayotgandi. Bu ikki voqeaning teng kelishi tarixda tasodiflar bo'lmasligini yana bir karra namoyish etdi.
Bu portllashlarda ayblanganlarning mahkamasi bir haqiqatni o'rtaga cihiqardi: O'zbekiston hukumati portlashlar "tayyorlanayotganini" avvaldan bilgan. Bu juda muhim faktor. Avvaldan bilgan bo'lsa, nega tadbir olmagan, degan savol tug'ulishi muqarrar. Tadbir olishni istamaganlar, aksincha, bu "bombachilar" Milliy xavfsizlik xizmatchilari va Ichki Ishlar vazirligi istihbaroti tomonidan to16 fevral kunigacha odimma-odim kuzatilib, bombalar portlagandan keyingina birin-ketin qo'lga olingan. Bizning norasmiy manbalardan olgan bilgimizga ko'ra, o'yin fabulasi shunday: O'zbekiston hukumati 1998 yil aprel oyida radikal guruhga a'zo bo'lgan Nazarbek Umarov va Abdunabi Nishonboev degan ikkita kishini hibsga oladi. Ularning ko'rsatmasiga tayanib, bu guruhlarning yurt ichidagi va tashqarisidagi faollarini aniqlashadi, ular ustidan nazorat o'rnatishadi. Keyin 1998 yil noyabr oyida Turkmanistonda guruhning rahbarlaridan hisoblangan va tashkilotning planlaridan yaxshi xabardor bo'lgan Bahrom Abdullayevni qo'lga tushirishadi. Abdullayevdan tashkilotning nimalar qilishga qodir ekanligini o'rganishadi va shu potensialga yarasha bir tsenariy yoziladi. Tsenariyning birinchi qismida tashkilotning tashqarida yurgan, ammo doimiy nazoratda bo'lgan a'zolariga "bir terroristik akt bilan dong chiqarib qo'yish" g'oyasi singdirilishi kerak bo'ladi. Bu g'oya yerto'lada o'tirgan Umarov, Nishonboev va Abdullaevlarning "konsultatsiyasi" bilan tashqaridagilarga yetkaziladi. Tashqaridagilar ham "nihoyat, zolimga qarshi jihod boshlandi", deb darrov portlovchi moddalarni tayyorlay boshlashadi.Ular "jihod"ga shaylanar ekan, MXX agentlari bu anoyi mujohidlarning portlashdan keyin qochishi mumkin bo'lgan butun tirqishlarni bekitadi. Ayni paytda portlashlardan keyin o'lkada boshlanishi kerak bo'lgan keng miqyosli repressiyaning tamalini qo'yadilar.
Birinchi navbatda hibsga olinishi shart bo'lganlar ro'yxati tuziladi va siyosiy muxolifat a'zolari bu ro'yxatning birinchi qatorida o'rin oladi. Toshkenda mening qizimning uyiga 3 fevraldan boshlab tashqi kuzatuv qoyilgan, har kuni militsioner kelib hujjat tekshirgan.Portlashdan 1 kun songra bu uydan mening ukam Rashid Bekjon ushlab ketildi. Ayni kuzatuv ayni 3 fevral kuni Mamadali Mahmud,Otanazar Orif, Mutabar Axmedova uylari atrofiga ham qoyildi. Shuningdek, xorijda yurgan muxolifatchilar ham nazorat ostiga olinib, ular kirib-chiqadigan shaharlarga yana o'sha MXX agentlari jo'natildi. Buning bitta o'rnagi Istanbulda zuhur etdi. 1999 yil fevral oyining boshida "Birlik" xalq harakati tamsilchisi Aliboy Yo'lyaxshiyevning oilasini Kanadaga ketayotganda Istanbul aeroportida turk va o'zbek polislari to'xtatib, O'zbekistonga jo'natmoqchi bo'lishdi. Ularni BMT tomonidan berilgan siyosiy qochqin statusi qutqarib qoldi.
13 fevral kuni Milli Xavsizlik Xizmati raisi o'rinbosari polkovnik Anvar Solihboev boshchilidagi bir hay'at Anqaraga uchib keldi va Turkiya maxfiy xizmatidan chegaralarni bo'lajak terroristlarga yopishini iltimos qildi. Bu chekistlar guruhu 14 fevralda Anqaradan to'g'ri Moskvaga uchadi, u yerda ham ruslarga ayni iltimosni takrorlaydilar. Va bu hay'at 15 fevralda Toshkentga qaytadi, ertasiga portlashlar yuz beradi.
16 fevraldan so'ng "portlash sababchilari"ning aksariyati Qozog'iston va Qirg'izistondan hech bir qiyinchiliksiz ushlab kelnidi.. Bu opreatsiyada qatnashgan Ichki Ishlar Vazirligining ba'zi zobitlari ishdan bo'shab Rusiyaga ketgan, ulardan ko'p narsani o'rganish mumkin.
Men o'z haqimda aytishim mumkin bo'lgan gap shu: menga qo'yilgan ayblarning birortasi mahkamada tasdiqlanmadi, menga qarshi ko'rsatma berganlarning hammasi mahkamada bu ko'rsatmalarni tergov paytida qiynoq ostida berganliklarini aytishdi. Hatto hukumat bilan ochiq hamkorlik qilgan tili burro "guvoh" Asqarov Z. ham Muhammad Solihning portlashlarga aloqasi yo'qligini mahakamada ham, keyinroq BBC radiosidan ham e'lon qildi.
Bizga tuhmat qilganlar shuni ikki qulog'i bilan eshitib qoyishsin: hech bir tuhmat boqiy bo'lolmaydi, haqiqat muqarrar yuzaga chqajak. Bu qotillikning asl ijrochilar qora kursiga mutloqo o'tirajak. Biz partiya o'laroq, terrorning har qanday ko'rinishini keskin qoralaymiz, buni har doim aytganmiz. Terrorni hech bir g'oya bilan - na milliy va na-da diniy g'oya bilan oqlash mumkin emas. Chunki, terror aksliinsoniydir. Terrorning islom diniga ham aloqasi yo'q. Chunki terror g'ayriaxloqiydir, islom esa - axloqdir, yuksak axloqdir. Shu bois, terrorga "islomiy" deb ilova qilish xatodir.
Bizning halqimiz dindor, ammo aslo mutaassib emas. Diniy radikalizm bizga yotdir. Diniy radikalizmni tugdirayotgan bosh omil - hukumatning dindorlarga qarshi o'tkazayotgan zulmidir.
Muhtaram do'stlatrim,
O'lkamiz bir chorrahada turibdi. Bu chorrahaga u bugun kelgani yo'q, 12 yil avval kelgan va hali ham biror bir yo'lni tanlab, odim otmadi. O'n ikki yildir-ki, O'zbekiston davlat sifatida o'z kelajagini belgilay olmay, taraqqiyot andozasini topa olmay, rejasiz va orzusiz qaqqayin turibdi bu chorrahada. Qachonlardir ranbarlarmiz tarafidan talaffuz etilgan "turk"modeli,"xitoy",janubiy quriya" va hatto "pinochet" modellari haqidagi loflar bu rahbarlarning aql zakovatidagi qusur va hayol borasidagi qisirligini namoyon etdi. Bu ularning jasoratsizliklari va qarorsizliklarini ko'rsatdi.
Muholifatning esa "model" dardi yoq. Biz siyosat maydoniga tushgandan beri hadafimiz doim ochiq va shaffof bo'lgan.
Hadafimiz - O'zbekistonda demokratik va huquq davlati qurushdir. Bu davlatda diktaturaga va har qanday yakkahokimlikka o'rin bo'lmayajak.Bu bo'lajak davlatning ba'zi jihatlari tortishilishi mumkin, ammo printsiplari biz uchun tortishilmasdir. Insonning Olloh bergan tamal haq-hurriyatlarini va adolatni ustun qo'ygan bu davlat suldori (silueti) biz uchun allaqachon chizilgandir. Bu yo'lda biz hech kim bilan - hatto bizga yillarcha zug'um o'tkazgan hukumat bilan ham - dushmanlikka vaqt yoqotmoqchi emasmiz. Vaqt shundoq ham oz. Biz xalqimizga beg'araz xizmat qilishni orzu qilgan , bu zulmdan tezroq qutlishni istgagan har bir odam, har bir guruh va tashkilot bilan ishbirligi qilishga tayormiz. Yetar-ki, niyatlar toza bo'lsin.
Hukumat va uning ba'zi g'arblik homiylari rejimning jinoyatlarni xaspo'shlash uchun O'zbeksitondagi barqarorlik (istiqror) haqida ko'p gapiradailar.Lekin O'zbekistonda bunday bir barqarorlik ko'pdan beri yo'q. Bu o'lkada bahaybat jazo apparati voitasida bazo'r ushlab turilgan, har on portlashga tayor bir sukunat bor.Barqaror davlatning shaharlarida har fuqoro boshida 2 tadan mirshab turmaydi, har qadamda hujjat tekshirmaydi, ko'chalar "blokpost"lar bilan bekitilamydi, askarlar yelkalariga "kalashnikov" osib ko'cha-ko'yda izg'imaydi. Bu favqulodda holat e'lon qilingan mamlakatdagina bo'lishi mumkin. O'zbeksitonda 12 yildir norasmiy favqulodda holat e'lon qilingan.
Haqiqiy istiqror uchun milliy konsensus - Milliy Yarashuv zarur. Bu ishni boshlashning ilk odimi siyosiy mahbuslar va o'zgafikrlilarga nisbatan UMUM REABLITATSIYA bo'lmogi kerak. Bu Amnistiya emas, Ozbekistonda hur fikri uchun, siyosatga aralashgani va yoki dini etiqodi uchun ta'qib qilinayotgan, hibsga olingan, haqida hukm chiqqan yurt ichkarisi va tashqarisidagi butun shaxslarni qamraydigan bir Reablittsiya bo'lmogi kerak.
Bu reabilitatsiya qilinajak insonlar aholining juda katta qismini - ziyolilar va mo'tadil dindorlar qismini tamsil etadilar. Bu jamiyatinizning eng dinamik va siyosiy jihatdan eng faol qismidir. O'zbekistondagi har qanday iqtidor bu qatlamlarning hayrihohligisiz hech bir muhim ishni amalga oshirolmaydi. Aynan bu qatlam bilan dushmanchiligi tufayli joriy hukumatning bu halq oldida hech qanday obro'si yoq. Obro' Milliy Yarashuv amalga oshsagina, qozonlishi mumkin. Hukumat obro' qozonsa , mamlakatga istiqror keldi, demakdir. Ruxsatingiz bilan Qurultayimiz kun tartibiga hukumat va barcha siyosiy guruhlarga qarata "Milliy Yarashuv Komiteti"tuzish haqida murojaat qabul qilinishini taklif etaman. Bu Murojaatga munosabat Halq uchun kimning nima qilaolishi mumkinligini namoyish etishiga shubgamiz yoq.
So'zimning oxirida, partiyamizning Dasturi loyihasi haqida fikrimini bildirmoqchiman. Avvalambor, loyiha ustida ishlagan ishchi guruhiga samimi minnatdorchiligimni izhor qilmoqchiman. Hukumat tarafidan ko'rsatil gan tazyiq taqiblarga qaramasdan, bu dostlarimiz loyiha ustida ishlab, uni muvaqqiyatli tugatishga muvaffaq bo'ldilar. O'ylayamnki, bu loyiha bo'lajak Dasturga asos sifatida qabul qilinishga loyiq bir matn. Ammo kamchiliklari ham yoq emas. Hatto juddi kamchiliklari bor.Loyihada partiyamizning davlat va jamiyat haqidagi qarashi, uning falsafasi yetarli darajada yorqin ifodalanmagan. Loyihada strategik teranlik yoq, u yetarli darajada konceptual emas va taktik hadafalarga keragidan ortiq yo'nalgan. Bu loyiha jiddiy tahrirga muhtojdir. Ishonamanki, bu ishni siz bilan biz birgalikda uddasidan chiqamiz.
Muhtaram birodarlarim, aziz akalar, ukalar va opa-singillar!
Surgundagi bir o'zbek birodaringiz sifatida, mening vatanim va sizlarga bo'lgan sog'inch tuyg'ularimni qabul eting. Olloh bizlarga eng yaqin kunlarda vatan tuprog'ida ko'rishmakni nasib aylasin.
22.10.2003
|