|
|
Муҳаммад
Солиҳ ҳақида мақолалар
|
Солиҳнинг шеърий китоби ҳам кимлардадир ваҳима
уйғотади
Зебунисо
www.ozodlik.org, 01.11.2007
Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги журналист Алишер Соиповнинг ўлими
юзасидан яқинда эълон қилган баёнотда унинг уйи ва ишхонасидан бошқа
адабиётлар қатори “Валфажр” китоби ҳам топилгани айтилади.
Баёнотда А.Соиповнинг ўзбек сиëсий мухолифати, шунингдек, Ўзбекистонда
тақиқланган исломий гуруҳлар фаоллари билан алоқаси тилга олинади ва бу
алоқалар марҳум журналистга қўйилаëтган айбдек янграйди.
Журналистнинг уйи ва
ишхонасидан топилган “Валфажр” шеърий китоби эса “Эрк” партияси раиси
Муҳаммад Солиҳ қаламига мансуб.
Мустақил журналист ëнидан
бу китобнинг топилиши, баëнотда ишорат қилинганидек, унинг қонунга зид,
яширин сиëсий фаолият билан шуғулланганини кўрсатадими?
Аввало, Муҳаммад Солиҳнинг
“Валфажр” шеърий тўпламига адабий жиҳатдан қисқа баҳо бериш мақсадга
мувофиқ.
1983 йилда Ғафур Ғулом номидаги нашриëтда чоп этилган бу китоб номи,
муаллиф Муҳаммад Солиҳнинг айтишича, Қирғизистон ИИВ баёнотида атайин
бузиб таржима қилинган. “Валфажр” калимаси баëнотда даъво қилингани каби
“қўзғол” маъносини англатмайди. Арабчада “фажр” сўзи “тонг”, “валфажр” эса
“тонгга қасам” маъноларини беради.
“Валфажр” шеърий
тўпламининг адабий қиммати ҳақида гапирган шоира Дилором Исҳоқова бу китоб
ўз вақтида адабий ҳаëтда катта воқеа бўлганини эслайди.
“Бу шеърий тўплам нашрдан
чиқиши билан катта шов-шувга сабаб бўлган ва бунинг асл сабаби ундан ўрин
олган бениҳоя гўзал шеърлар эди. Бу шеърларнинг на диний экстремизм, на
террорчилик ғоясига алоқаси бор”,-дейди Дилором Исҳоқова.
Муҳаммад Солиҳнинг ўзи
“Валфажр” китобининг ички оҳанги тоталитар совет тузумига қарши ëзилгани,
асосий руҳ зулмга қарши бўлгани боис Каримов режими уни ўзига қарши, деб
билишини таъкидлайди.
Мана “Валфажр”га кирган
шеърлардан бири:
Қиличлар уйқуга кетганда
Уларни занг босар.
Қиличлар уйқуга кетганда
Туққан боламизнинг ҳаммаси жасур.
Сенинг мардлигингга шубҳа қиламан,
Ишонмайман мағрурлигингга.
Чунки сен биласан:
Агар қилич занглаган бўлса,
Нафақат эгилган,
Эгилмаган бошни ҳам кесолмайди у.
“Валфажр” Муҳаммад Солиҳ
ўзбек адабиëтида янги бир даврни бошлаб берганининг ўзига хос тасдиғи
бўлган эди. Анъанавий шеър, дунëни ҳис ва идрок қилишнинг авваллари
кўрилган шакл ва ифода усулларини бузиб ташлаган бу давр қаршисида
довдираб қолган айрим танқидчилар айнан “Валфажр”дан сўнг Муҳаммад Солиҳга
қарата, шеърингизни тушунтириб беринг, дея хитоб ҳам қилган эди. Аммо
Михаил Горбачёв “қайта қуриш”идан аввалги турғунликнинг энг қуюқ ўша
кунларида ҳам бирор танқидчи Муҳаммад Солиҳга, унинг “Валфажр” китобига
сиëсий ëки диний мазмунда айб қўйишда бугунги даражага етмаган эди.
Бугунга келиб ëнидан
“Валфажр” китоби топилгани учун ўзбекистонликлар қамоққа олинмоқда, мана
энди Қирғизистонда фаолият юритган марҳум ўзбек журналисти А.Соиповнинг
уйи ва идорасидан бу китобнинг топилиши Қирғизистон ИИВ томонидан унинг
ноқонуний сиëсий фаолият билан шуғуллангани исботи ўлароқ талқин
этилмоқда.
“Ҳамма нарсага ҳамиша
советлар нуқтаи назаридан қараб, ҳамма нарсада, хусусан, шеъриятда ҳам
советлар ўлчовини кўтариб юрганлар “Валфажр” китобининг на динга ва на
террорчиликка алоқаси борлигини айтмаган. Бугун ўзлари қилган жиноят
изларини ëпишга уринаëтганлар “Валфажр”га айнан шундай мазмун юкламоқда”,-
дейди шоира Д.Исҳоқова.
Мустақил ҳуқуқшунос Бахтиëр
Шоҳназаров Қирғизистон ИИВ марҳум А.Соиповнинг уйидан “Валфажр” китоби
топилганини ўз баёнотига киритганидан ҳайратга тушганини айтади.
“ИИВ Алишернинг уйидан
Валфажр” китоби топилганини нега шов-шовли воқеа сифатида ўз баёнотига
қўшганини тушунмадим. Бу бориб турган абсурд. Алишернинг уйидан совет
даврида, қонуний асосда босилган бир китоб чиқибди. Инсон ҳақлари ва сўз
эркинлиги билан боғлиқ халқаро конвенциялар нуқтаи назаридан олиб
қарасангиз ҳам, Ўзбекистон ва Қирғизистон конституциялари, қонунлари
нуқтаи назаридан олиб қарасангиз ҳам бунинг ҳеч қандай криминал жойи
йўқ”,- дейди ҳуқуқшунос.
Б.Шоҳназаров Қирғизистон
ИИВ тарқатган баëнот ҳуқуқий жиҳатдан хато ва у жамоатчилик диққатини
қотиллик ижрочи ва буюртмачиларини топишдан атайин чалғитиш, марҳум
журналист ҳақида жамоатчиликда янглиш тушунча яратиш учун атайин
қилингандек таассурот қолдиришини билдирди.
Жамоатчилик диққатини
чалғитиш истаги эса, мустақил кузатувчилар фикрича, А.Соиповнинг
ўлдирилиши ортида Ўзбекистон махфий хизматлари қўли бор, деган айбловлар
кун сайин кучайиб бораëтган бир кезда расмий Бишкекнинг ўзи тушиб қолган
мураккаб сиëсий вазиятдан қутулиш йўлларини топишга уринаëтгани
белгисидир.
http://ozodlik.org/domesticreports/policy/uz/2007/11/0AFE08F0-4073-4B99-BA04-462E5EC8B868.ASP
"Номус"ни ўқиб туғилган
фикрлар
Албатта мени бу
ёзаётганларимни ўқиганлар менга истаган тошларини отишлари мумкин, аммо
бир нарса ақниқки "Номус" мақоласини паст савияда ёзилган деб
ёзаётганларнинг ўзларида номус деган нарсанинг ўзи йўқ. Шунинг учун ҳам
улар бу сўзларни маъносини англамайдилар, уларда шайтоний ва ҳавоий ҳис
устун туради.
Юракдан отилиб чиқаётган
сўзлар фақатгина қалби тоза инсонларни титратади, ўйлантиради. Керак бўлса
кўзлар ихтиёрсиз ёшланади, аммо бу кўзёшлар ҳар қандай кўздан ҳам
чиқавермайди.
Дарди ва иши иғво ва
туҳматдан бошқасини билмайдиганлар учун буни заррача таъсири бўлмайди.
Шунинг учун ҳам халқимизда "Яхши отга бир қамчи, ёмон отга минг
қамчи"деган нақл бор.
Ҳа, дунёда шундай инсонлар
борки улар иғвосиз яшай олмайдилар. Баъзида ўйланиб қоламан, наҳотки
шунчалик даражада виждонсиз бўлиш мумкин? Бировнинг меҳнатини
қадрламасдан, бу меники дейишдан қўрқишмайди. Бу ҳам етмагандек, кўзи
билан кўргандек сизни қилмаган ишингизни қилгансан деб, гапирмаган
гапингни гапирдинг деб туришади. Керак бўлса қасам ичишдан ҳам
қайтишмайди.
Эй биродар, Аллоҳдан қўрқ,
десанг олдин сен мендан қўрқ дегандек кўзини лўқ қилиб тураверади.
Ундайлар қаерда бўлмасинлар тез топишадилар ва бирлашган ҳолда иғво ва
бўҳтоннии зўр бериб тарқатадилар. Уларда манманлик, кекчилик, кўра
олмаслик, керак бўлса шантаж, оқни қора деишдан бошқа нарсани кутиш мумкин
эмас.
Улар учун демократлик,
холистлик , дўстлик, халқпарварлик каби туйғуларни ҳис этиш ёт нарса.
Шунинг учун ҳам ҳар бир сўздан камчилик излайдилар, жа иложини топа
олмасалар сизни оилавий ишларингизга тумшуқ тиқиб кўрадилар, бўлар бўлмас
миш-мишларга куч берадилар. Улар бусиз яшай олмайдилар.
Булар ҳақида ёзмасдан
жимгина турсанг улар, аюҳаннос кўтарадилар, мендан қўрқди, мен ҳақман деб
жар соладилар. Қор учқунларини думалатиб ундан қорбобо ясалгани каби ҳар
кунги қилган бўҳтонлари асосида улар ҳам М.Солиҳни кимга айлантирмадилар?!
Қандай иғво ва туҳматлар қилмасинлар ва ёлғон-яшиққа куч бермасинлар ҳаво
исиганда қор учқунларидан ясалган қорбобо эриб кетгани каби уларнинг уйлаб
топган бўҳтонлари бир кун бўҳтонлигини кўрсатади.
Йиллар ўтади, аммо буюк
инсонларни миллат ва халқ унутмайди. Қанчалик чиранмасинлар М.Солиҳни у
президент бўладими ёки йўқми, халқ инсон сифатида эслайди, унга туҳмат
қилаётганларни эса лаънат билан эслайди.
Биз эртами кечми миллатни
эркинликка олиб чиқамиз. Биз бунга эришмасак биздан сўнги авлод эришади.
Бу эса турғунлик йилларида шеърларида ва сўзларида барчани эркинлик учун
курашга чорлаган М.Солиҳнинг идеясидир. Буни ҳеч бир зот ҳеч замонда
ўзиники қила олмайди.
Бугунги кунда эса М.Солиҳга
хайрихоҳ ёки унинг хақлигига ишонганларни ва унга эргашиб у билан бирга
миллат эрки учун курашганларни ҳам туҳмат ва иғвога қориштирадилар, аммо
дилида холислик ва миллат эркини туйганлар учун бу бўҳтонлар ва иғволардан
ҳеч қандай зарар етмайди ИншоАллоҳ.
Дўст НАЗАР
Швеция, 21.05.2007
МАРҲАБО,
МУҲАММАД СОЛИҲЛАР!
Кузатувчиларнинг фикрича
Ўзбекистонда машҳур ва кўпчилик
инсонлар ёқтирадиган кишиларни нг исмларини
янги туғилган чақалоққа қўйиш
одат тусига кирган. Масалан, "ШАЙТАНАТ"
филми янги намо йиш қилина бошлаган вақтларда,
филмдаги бош қаҳрамон -
Асадбекка ҳавас қилиниб ўша
йилда туғилган болаларнинг исмларининг аксарияти Асадбек дея
номланган эди.
2007 йил январ ойида
Наманган шаҳрида 700 нафар чакалоқ
дунёга келди.
Улардан 317 нафари
ўғил болаларни ташкил этди.
Бу йилги ҳаж мавсумида ҳожилар
учун Арафот тоғига чиқиш
жума кунига туғри келиши муносабати билан барча
ҳожилар Хожиакбар (буюк ҳожи
демак) бўлиб, 70 марта ҳаж
савобини олганликлари эълон қилинганди. Шу боис Наманганда янги
туғилган чақалоқлардан 117 нафарига исмини ота
-оналари ҲОЖИАКБАР деб ном
бердилар.
Қизиғи
шундаки, Наманганда бу йилнинг биринчи ойи
- январда туғилган чақалоқлардан 91 нафарига ота-оналари
МУҲАММАД СОЛИҲ дея исм қўйдилар.
15 йилдан бери
ўзбек халқининг қалбидан жой олган "Эрк"
партияси лидери Муҳаммад Соли ҳни
суйган инсонлар яхши ниятлар билан ўз
фарзандларига Аллоҳдан эзгу ниятлар билан Муҳаммад
Солиҳ исмини қ ўйишди.
Чақалоқларимизга "Марҳабо,
Муҳаммад Солиҳлар,
хуш келибиз, сафларингиз бундан
ҳам кенгаяверсин",
деймиз.
Бону
Наманган шаҳри,
05.04.2007
Муҳаммад Солиҳ “утка”га жавоб қайтарди
28.12.2006, Озодлик
Ҳурмат Бобожон
Ўзбекистоннинг мухолифатдаги “Эрк” демократик
партияси лидери Муҳаммад Солиҳ ўзининг Истанбулда Қирғизистон президенти
Қурманбек Бақиев билан учрашгани ҳақидаги хабарларни рад этди
Бу ҳақдаги хабарни Ўзбекистон ҳукуматига мойил
“Пресс-уз.инфо” сайти айрим қирғиз манбаларига асосланиб тарқатган эди.
Ўша хабарда айтилишича, Қирғизистон раҳбари
Қ.Бақиев ноябрь ойида туркий тилли давлатлар саммитида қатнашиш учун
Истанбулга борган чоғида М.Солиҳ билан яккама-якка суҳбатлашган.
Аммо Қ.Бақиев ўзбек мухолифати лидери билан нима
ҳақда суҳбатлашгани хабарда айтилмаган.
М.Солиҳ бу хабарни мутлақо асоссиз, деб атади.
“Истанбулда туркий тилли давлатлар саммити
ўтаётган пайтда мен Германияда эдим. Демак, учрашганим йўқ”, - деди
М.Солиҳ.
Шунингдек, “Пресс-уз.инфо”даги хабарда Муҳаммад
Солиҳ Ўзбекистон исломий ҳаракатининг маънавий етакчиси, деб келтирилади.
“Бу аҳмоқона гап. Мен Ўзбекистон исломий
ҳаракатини тан олмайман ва унинг лидери ҳам эмасман. Менинг лидерлик
қилган ташкилотим “Эрк” демократик партияси”, - деди бунга жавобан
М.Солиҳ.
Қ.Бақиев Қирғизистонда аввалги президент Аскар
Ақаевнинг қочиши билан якун топган “лола инқилоби”дан сўнг ҳокимият
тепасига келган. Ҳозир эса уни ҳокимияти мухолифат нишонига тушган.
Муҳаммад Солиҳ Интернетда тарқатилган юқоридаги
хабарни ўзига ва Қирғизистон президентига қарши уюштирилган фитна ўлароқ
баҳолади. Шу билан бирга, у Қирғизистон ҳукумати расмийлари ва
сиёсатчилари билан учрашиш истаги борлигини рад этмади.
http://ozodlik.org/domesticreports/policy/uz/2006/12/CEAAC19C-2D8C-40DC-A8AF-54F0FE833AB4.ASP
Муҳаммад
Солиҳ:'жазо чоралари кучайтирилиши керак'
Муҳаммад
Солиҳ жазо чоралари Ўзбекистондаги вазиятни ўзгартиради, деб ишонади
Ўзбекистоннинг мухолифатдаги "Эрк" демократик партияси раҳбари Муҳаммад
Солиҳ АҚШ ва Оврўпо Иттифоқини Президент Каримов тузумига қарши қаттиқрок
жазо чораларини қўллашга чақирган.
Вашингтондаги Карнеги марказида (Carnegie Endowment for International
Peace) гапирган жаноб Солиҳга кўра, Ўзбекистондаги вазиятни фақат халкаро
ҳамжамиятнинг қатъий ҳаракатлари билангина ўзгартириш мумкин.
Америка
Қўшма Штатлари Андижон воқеалари юзасидан мустақил халкаро текширув
ўтказишга чақирган, аммо Ўзбекистонга нисбатан жазо чораларини қўллашдан
бош тортган.
Муҳаммад
Солиҳ Вашингтондаги чиқишида Сенатор Жон Маккейн ва Конгрессмен Кристофер
Смитлар таклиф этган жазо чораларини олқишлаган.
Бу-"Эрк"
партияси раҳбарининг Андижон воқеаларидан сўнг Америкага иккинчи
сафаридир. Би-би-си Муҳаммад Солиҳдан бу сафарги ташрифдан мақсад нима,
деб сўраган.
Муҳаммад
Солиҳ: Бу сафарги ташрифимиз ўтган йили бошланган диалогнинг давоми, деса
бўлади. Бу сафар ҳукумат доираларида ҳам учрашувларимиз бўлди. Уларда ҳам
Ўзбекистон тақдирига, Ўзбекистондаги вазиятга қизиқиш, у ердаги
муаммоларни нақадар тез ечиш мумкин ва ғарб давлатларининг бу муаммоларни
ечишдаги роли ҳақида анча яқиндан қизиқиб, саволлар беришди ва бизнинг
фикрларимизга қулоқ солишди, бу келажакда Американинг Ўзбекистон сиёсатида
ижобий маънода акс этади, деб умид қилаяпмиз.
диктаторларни ҳеч қачон дипломатия тарбия қила олгани йўқ. Диктаторларга
санкциялар, қаттиқ санкциялар керак.
Муҳаммад
Солиҳ: Би-би-си: Лекин Америка Ўзбекистон ҳукуматини Андижон воқеалари
юзасидан жавобгарликга тортиш борасида аниқ харакат қилишга унчалик ҳам
иштиёқи бор кўринмайди, қайтага, Вашингтонда сўнгги пайтларда Президент
Каримов билан муносабатларни қайта тиклаш истагида бўлганлар ҳам борлиги
айтилаяпти. Сизга ҳам шундай туюлмаяптими?
Муҳаммад
Солиҳ: Албатта, Америкада ҳам ҳар хил давлат тизимларида ҳар хил
ўйлайдиган одамлар бор, бу табиий. Давлат сиёсатини шакллантиришда бу
гуруҳларнинг ҳаммасининг фикри олинади. Шунинг учун бу ерда битта
йўналишдаги ёки бир хил ғояни кўриш, уни кутиш мумкин эмас. Лекин
ўйлайманки, Америка ҳукумати Андижондаги қонли воқеаларнинг миқёсини яхши
ҳис қилади, фожианинг миқёсига мос бир сиёсат ўртага қўяди, деб умид
қиламиз. Биз Американинг Ўзбекистонга нисбатан санкциялар қўллашини талаб
қиламиз ва бунинг нима учун зарур эканлигини бу ердаги мулоқотларимизда
тушунтираяпмиз.
Би-би-си:
Аммо иккинчи тарафдан, санкциялар Ўзбекистон ҳукуматига қанчалик таъсир
кўрсатиши мумкин? Масалан, Оврўпа Иттифоқи жорий қилган санкциялар амалда
ҳеч қанақа таъсирга эга бўлгани йўқ-ку?
Муҳаммад
Солиҳ: Мен бундай деб ўйламайман. Таъсирга эга бўлди ва таъсирга эга
бўлгани учун ҳам Ислом Кармов бугун бир саросима ичида. Агар саросимада
бўлмаганда эди, ўша ташқарига чиқиб кетган андижонликларни қайтариш учун
ва уларнинг тили билан режимни оқлаш учун, янги бир миф, янги бир афсона
уйдириш учун ҳаракат қилмаган бўларди. Бу очиқчасига кўринаётган нарса.
Каримов бугун ўша изоляция синдромини яшаяпти.
Би-би-си: Лекин амалда унчалик ҳам яккаланиб қолаётгани йўқ-ку. Хусусан,
Оврўпо Иттифоқининг ҳайъатлари Ўзбекистонга бот-бот ташриф буюраяпти. Икки
хафта муқаддам Олмония ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ўзбекистонда
бўлди. Ўзбекистоннинг парламент ҳайъати Франсага сафар қилаяпти. Шу
маънода "Ўзбекистон яккаланиб қолаяпти", деб айтиш қанчалик ўринли?
Муҳаммад
Солиҳ: Ўзбекистон Хитой ва Россия хориж бошқа давлатлар билан яқин алоқада
бўлаётгани йўқ. Албатта, постсовет худудидаги давлатлар билан, қўшнилар
билан алоқалар бор, улар ҳам аслида таранг алоқалар, дейиш мумкин. Ҳа,
тўғри, Олмония, бошқа Оврўпо ўлкаларидан фарқли ўлароқ, Ўзбекистонга
нисбатан доим прагматик бир сиёсатни маъқул кўрган. Лекин диктаторларни
ҳеч қачон дипломатия тарбия қила олгани йўқ. Диктаторларга санкциялар,
қаттиқ санкциялар керак.
BBC,
2006.07.27
Нажия Бадикова: Муҳаммад
Солиҳ - шоир, сиёсатчи ва хаёлпараст
www.uzbekinfo.org , 23.07.2006
"Сен қачон ёвуз одамларга ўхшашдан тийилсанг, сенга қарши бўлган, сенга
ёвузлик қелтирадиган ёвузликлар ўз ўзидан йўқолади", деганди бир галги
маърузасида мухолифатдаги "Эрк" партияси лидери, шоир Муҳаммад Солиҳ.
Муҳаммад Солиҳ
Муҳаммад Солиҳ 1991 йилги
президентлик сайловида, Ўзбекистоннинг янги тарихида Ислом Каримовга
ҳақиқий рақиб бўлган ягона шахсдир.1994 йилдан буён у қувғинликда ҳаёт
кечиради. У йигирмага яқин китоблар муаллифидир, унинг шеърлари дунёдаги
50дан ортиқ тилларга таржима қилинган.
Солиҳ жанобларининг АҚШга
навбатдаги ташрифи пайтида "Америка овози" радиосининг рус хизмати у билан
суҳбатлашди.
Нажия Бадикова: Сиёсий
рақибларингиз сизни хаёлпараст деб ҳисоблашади. Замондошларингиз эса сизни
шоир - ислоҳотчи деб билишади. Сиз ўзингизни кўпроқ ким деб ҳисоблайсиз?
Муҳмамад Солиҳ: Мен эҳтимол
қайси томондандир хаёлпараст ва қайсидир жиҳатдан шоирдирман. Бу ҳаётда
жамики умид ва ишончини йўқотиб бўлган одамгина хёлпараст бўлмаслиги
мумкин. Мен эса ҳали бу туйғулардан маҳрум бўлмадим. Агар мен хаёлпараст
бўлмаганимда аллақачон, бу дунёдан кетган бўлармидим.. Балки бу
яхшиликкадир, аммо мен 70 - 80 йилларда ўзимда бўлган шоирона кибрни
йўқотганманку. Агар мен шеъриятни сиёсатдан устун деб билганимда, шеърият
билан машғул бўлардим. Мен сиёсатни шеъриятдан юқори қўяман, чунки сиёсат
ҳақиқатдан эркаклар ишидир. Сиёсат, бу- ғоялар жанги, сиёсат, бу - адолат
учун курашдир. Шеърият эса бу йўлда жуда ҳам тор бўлса эҳтимол. Шеърият
бир қадар худбинроқ, у ўзига боғлаб олиши мумкин. Шеърият - бу ўзингда
рақс тушиш каби, ўзингдаги бир нарсадек. Шеърият - жуда инжиқ ва худбин.

Икки хил лидер бўлиши мумкин: бири сиёсат яратган лидер, иккинчиси
сиёсатни яратувчи лидер. Мен истаган лидер сиёсатни яратувчи лидердир,
бундай лидерлар жуда камдан кам пайдо бўлишади. Бироқ, ҳар бир асрда
саноқли шундай шахслар бўладики, уларсиз сиёсат ўз маънисини йўқотади.
Н.Б.: Ўз ватанингизда сиз
террорчиликка айбланган эдингиз. Сиздан айни пайтда бу айбловни олиб
ташлашганми?
М.С.: Йўқ, агар Каримов
иқтидорда экан, айблов бекор қилинмайди. Бироқ. Каримов иқтидорда экан,
мен учун бундай режимга қарши террорчи бўлиш фахрдир. Мен бу ерга
Ғарбнинг, Андижон воқеаларидан кейин, афсуслар билан айтиш керакки,
ўзгармай келаётган эътиборсизлик даражасини ўлчашга келдим. Ўзбекистон
Россия ёки Хитойга шунчаки оғмаяпти, балки бутун минтақа учун ҳатарли
ҳалокат сари кетмоқда, шунинг ўзи жамоатчиликда қизиқиш, жуда бўлмаса
ташвиш уйғотиши керак, деган фикрдаман.
Сўзларни яратиб,
Уларга бўйсунамиз бир куни.
Ҳар кимнинг бўйнида осилиб турар
Маълум ҳарфлардан ташкилланган сўз.
Дейлик "Аҳмад!" деса уйғонмайман мен,
Уйғонмайман "Тошмат!" деб бақирсалар ҳам.
Исмимни билмаса
момоқалдироқ
Уйғота олмайди мени ҳеч қачон!...
Ўйлаб кўринг энди
қанчалик қийин
Бутун халқни уйғотмоқчи бўлган даҳога.
(Суҳбатда Муҳаммад
Солиҳнинг бу шеъри таржимада берилган )
Русчадан Юсуф Расул ўгирган
Манба: "Америка овози" радиоси
рус хизмати
Туркия Муҳаммад Солиҳга ўз
эшикларини очмоқда
Туркчилик ғоясини ҳақиқатга
айланиши
Анқара, Туркия
Совет Иттифоқи қулагандан
кўп вақт ўтмай Туркиянинг ўша пайтдаги президенти Сулаймон Дэмирэл майдони
Адриатика денгизидан Хитой деворларига қадар узанган Туркий халқлар
Бирдамлигини тиклаш учун ҳаракатлар бошлаганди. Уни бу мақсадни амалга
оширишга рағбатлантирган нарса, шу чегаралар бўйлаб жойлашган беш давлат
халқлари туркий халқлар тилида гаплашиши эди. Аммо Туркия бунинг учун
қийин иқтисодий, дипломатик ва маънавий қарорлар бериши шарт эди.
Ўн йил давомида дунёвий
раҳбарлар ва нефт саноатининг бошлиқлари кўшишлари натижасида, бу ҳафта
Туркия ўзининг лисоний биродари Озарбайжон билан жуда муҳим алоқа ўрнатди.
28 май куни Каспий денгизидан дастлабки нефт босими янги қувур орқали Баку
шаҳридан Гуржистонга ва ниҳоят Туркиядаги Жейҳан шаҳрига узатилди. Бу
ҳодиса Америка сиёсатининг дунёнинг бир четидаги ноёб ғалабаси эди.
Туркия бу йўлда шарқни ғарб
билан боғловчи воситачи ролини ўйнайди. Шу сабабли, Россиянинг собиқ Совет
Иттифоқининг жанубий ҳудудларидаги газ ва нефт экспортидаги олғирликлари
кучсизлантирилади.
Аммо, Россиянинг Ўрта
Осиёдаги сиёсий ва маданий таъсири ҳамон сақланиб қолаётгани, Туркиянинг
бу минтақага бозор иқтисодиёти ва кўплаб туркий халқлар хайрихоҳ бўлган
анъанавий Ислом динига асосланган демократияни тарғиб қилишга қаратилган
ҳаракатларига тўсиқ бўлиб қолаверади.
Бунга эски совет тузуми
бошқарувини сақлаб келаётган Кавказ ва Ўрта Осиёдаги халқларни ҳанузгача
қаттиқ режимли ҳукмдорлар қўл остида қолаётгани албатта халақит қилади.
Туркия айни пайтда зулмкор ва беқарор режимлар ёки демократик мухолифатни
қўллаш кераклиги борасида бош қотирмоқда.
Бундан ташқари Туркия
Россия билан муносабатда жуда эҳтиёткор бўлиш кераклигини сезади, чунки
ўртада олди сотди масаласи бор.
Туркия бир пайтлар Россия
талабига жавобан Чеченистонлик ярадор жангчиларга тиббий ёрдам беришни
тўхтатган эди.
Шунга қарамай Кремлнинг
баъзи иқтисодий муаммолари шу ҳафтада Анқара шаҳрида муҳкама қилинади.
Россия Ташкқи Ишлар вазири Сергей Лавровнинг Туркиялик ҳамкасби билан
Анатолия орқали ўтадиган қувурлар келажаги баҳс этилади. Бу қувурлар
Россия ва Қозоғистон нефтини Самсунг турк портидан Жейҳанга ўтказиши
керак.
Ўтган ноябр ойида бўлиб
ўтган Руссия ва Туркия давлатлари анжуманида Президент Владимир Путин
Россия газини Қора денгиз орқали Самсунга ташувчи йўл жуда ҳам
зарурлигини, АҚШ томонидан бу борада тўсқинликлар бўлсада, лойиҳани давом
этириш кераклигини таъкидлаган эди.Россия айни пайтда Европага газ экспорт
қилиш мақсадида Қора денгиз остидан Туркияга иккинчи газ қувурлари қуришни
истамоқда. Баъзи ҳолларда Туркия ўзи қўшилишни истаётган Европа Иттифлқига
қараганда Россия билан яқин алоқададир. Ўтган йили ўзаро савдо ҳажми 15
миллиард долларни ташкил этган, Туркия ҳозирги пайтда Россиянинг иккинчи
катта савдо ҳамкоридир. 2007 йилда иккитомонлама савдо 25 миллиард
долларни ташкил этиши мумкин. Туркия Россияга истеъмол моллари ва қурилиш
материалларини сотади ва эвазига Россиядан электр энергияси олади.
Бироқ, Россия ва Туркия
музокараларида Туркиянинг собиқ Иттифоқ Респулибкаларига бўлган сиёсати
эътиборга лойиқдир. Бугун Туркия сиёсати олдинги йилларга қараганда бироз
қатъийлашиб бормоқда. Бунинг бир мисоли машҳур ўзбек диссиденти Муҳаммад
Солиҳга нисбатан Анқара муносабатларининг ўзгараётганидир. Жаноб Солиҳ
Олмонияда мухолифатдаги "Эрк" раҳбари сифатида Ўзбекистон президенти Ислом
Каримовга қарши ташвиқот ишларини олиб бормоқда. Жаноб Солиҳнинг
таъкидлашича, Президент Каримов озгина демократик ва адолатли сайловда
ўзини ютқаазиб қўйишини яхши билади ва шу боис у қалтираганча ўзини
қўтқарадиган бир йўл изламоқда.
1993-йилда Муҳаммад Солиҳ
Каримов босими остида Туркияга қочиб келганди. Ўша пайта Туркия президенти
Сулейман Демирэл эди. Афтидан Туркия яна Солиҳ учун ўз эшикларини очмоқда.
Ўтган йилда Ўзбекистоннинг
Андижон шаҳри содир бўлган қатлиомдан сўнг НАТОга аъзо давлатларнинг
кўпчилиги Солиҳ учун минбар беришди.Солиҳ учун ўз эшикларини очиб берган
Туркия Каримовни ашаддий ҳимоячиси бўлиб келаётган Россияни ғазабини
қўзғаши мумкин, бироқ Туркия Солиҳни қабул қилган Ғарб давлатларининг
маънавий раҳномолигида бу қадамни ташлашга журъат этмоқда.
Агар жаноб Солиҳнинг
Ўзбекистонда демократия албатта қарор топиши ва натижада бутун Ўрта Осиёда
ўзгариш бўлиши ҳақидаги башоратлари тўғри чиқса, Туркиянинг унга нисбатан
сиёсати ўзгаришини олқишлаш мумкин. Нафақат Ўрта Осиёда демократия ва
эркин бозор учун , балки Демирэлнинг туркий халқлар ҳамдўстлиги ҳақидаги
мужмал орзуси учун ҳам бу жуда омади гапдир.
Инглиз тилидан "Исёнкор"
учун Сара Кендзор (Sarah Kendzior) таржимаси, АҚШ.
("Economist" журнали).
http://uzb.ws.co.ua/news/2006-06-07-129
Лондон учрашувлари
Стокголмдаги "саргузашт"дан
сўнг ЭРК лидери Муҳаммад Солиҳ Лондoнга етиб келди ва ҳибс боис тўхтаб
қолган ҳаракатларини давом эттиришга киришди. У Лондондаги Чет эл матбуоти
Ассосиацияси журналистлари ( The Foreign Press Association in London)
билан учрашди. Англия парламентининг Инсон ҳуқуқлари қўмитасида чиқиш
қилди. Солиҳ жаноблари шунингдек Англия ташқи ишлар вазирлигида ҳам қабул
қилиниб, Андижондан сўнгги вазият ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Сафар сўнггида у Парламентда Ўрта Осиё қўмитаси раиси Грег Ханд жаноблари
томонидан қабул қилинди. Суҳбат чоғида Ўрта Осиёдаги ҳозирги вазият, инсон
ҳуқуқлари ва демократия масалалари муҳокама қилинди. Хабарингиз бор, ўтган
ҳафта охирида Муҳаммад Солиҳ Стокгольм аэропортида ўзбек ҳукумати талаби
билан полиция томонидан қисқа муддат ушлаб турилган эди.
"Сешанда куни Швецияда
таниқли ўзбек мухолифати раҳбарининг қисқа муддат асоссиз ушлаб турилиши
бир бутун (тугал) Европанинг Ўзбекистон масаласида аниқ бир қарори ҳануз
йўқлигидан далолатдир, Швед ҳукумати Маҳаммад Солиҳ жанобларидан кечирим
сўраса яхши бўларди".- деган эди Хьюман Райтс Вотчнинг Европа ва Марказий
Осиё бўйича диретори Х.Картнер. - "Муҳаммад Солиҳ ҳануз интерпол ордерида
қолаётган бир пайтда Президент Каримовнинг Европа бўйлаб бемалол сафар
қилиб юриши - бу абсурд бир ҳолат, ақл бовар қилмас бемаъниликдир!" - деб
давом этади яна Х.Картнер. - "Сўнгги инцидент, ҳодиса - Европа сиёсатининг
тутуриқсизлигидан, иккиюзламачилигидан нишонадир. Европа Иттифоқи
Ўзбекистон режимига оид ўз принципиал муносабатини аниқлаб олиши керак!"
ЭРКИНФО
Мухаммад Солих ва Буюк Бртитания Парламентининг Орта Осиё
комисияси Раиси депутат Герг Ханд
Муxожиротдаги ижодкорлар
Садриддин
Адабиётшуносларнинг айтишларича, «Адашган ит каби Фуркат каён боргум
билолмасмам...» деб Кашкардаги мухожирлик хаёти хакида ёзган буюк
узбек шоири Фуркат, бугунги кунларда, яъни мустакиллик кунларида хам
узбек ижодкорлари ватандан ташкарида мухожир булиб юришини хаёлига
келтирмаган хам булса керак. Хужанд давлат университети профессори,
филология фанлари доктори Абдусалом Абдукодировнинг айтишича, Фуркат
ит тимсолида ватанга вафони талкин килган:
«Фуркат ватандан четда, ватан согинчи билан яшаб юрганда Ватанни
озод ва мустакил куришни истаган. Шунинг учун хам Фуркат ватанига
булган мухаббатини, вафони ит тимсолида ифодалайди». Профессор
Абдукодир Абдусаломов Захириддин Мухаммад Бобурни узбек шоирлари
орасидаги буюк мухожир сифатида куради:
«Не ерда булсанг эй гул, андадир чун жони Бобурнинг,
Гарибингга тараххум айлагилким анда жонидур».
Шоир худди мана шу байтида «анда жонидур» бирикмани икки маънода
куллаган. Аввало, Бобуринг каерда булса хам шуни унутмагинки
унинг жони Андижонида, яъни ватанида колган. Иккинчидан, шоир
Бобурни тамоман жонсиз деб хис килган. Чунки унинг жони уша
шахарнинг узидир. Шоир ватандан чикиб кетди-ю, шахар жонсиз
булиб колди. Шоир ватанни жон билан баробар олади. Ватансизлик
–бу жонсизликдир».
Узбекистон мустакилликка эришгач, бу мамлакатни унлаб узбек
ижодкорлари тарк этдилар. Шоир Мухаммад Солих мустакил
Узбекистоннинг биринчи мухожир шоирларидан бирига айланди.
Хуш, мамлакат Конституциясида суз эркинлиги кафолатланган
юртни нега бу ижодкорлар тарк этдилар. Хужандлик адиб Шариф
Нуриддин:
«Менинг шахсий фикримча, Узбекистонни тарк этган шоирлар
«озод мамлакат»да узларини озод хис этмаган. Хур фикр
булмаган юртда хакикий шоирлар яшай олмайди. Тарихдан
маълумки, купинча ватанни тарк этган шоирлар буюк одамлар
булган. Чунки улар уша давр билан, уша сиёсат билан
чикишмайди.»
Хужанд Давлат Университетининг узбек филологияси факултети
укитувчиси Мавлонберди Суюнов:
«Афсуски, хозирги замонда хам мухожирлик кисмати бор.
Узбек адабиётининг забардаст шоири Мухаммад Солих гарчи
Узбекистон миллий истиклолга эришган булса хам
мухожирлик тунини кийишга мажбур булди. Мухаммад Солих
узбек адабиётига улкан хисса кушган, модерн шеъриятининг
энг яхши вакилларидан бири эди. Унинг мухожирликда
юришини узбек адабиётида катта бир йукотиш деб
хисоблайман».
Хужандлик журналист Мирзахаким Кобилов:
«Мен уйлайманки, бугунги кунда ватандан ташкарида
юрган узбек адибларининг аксарияти Узбекистон
рахбарияти юритаётган сиёсат туфайли шундай бир огир
хаётга махкум этилган. Менинг ишончим комил, улар
узокда туриб булса хам уз ватанининг шон шарафини
химоя килади, Ватаннинг чин озодлиги учун курашни
тухтатмайди».
«Озодлик» радиоси, 05.07.2006
ЭРК лидери Буюк Британия
Парламентида кабул килинди
2006 йил 22 май
куни ЭРК лидери Мухаммад Солих Буюк Британия Парламентининг Орта Осиё
Комитетида кабул килинди ва Узбекистондаги бугунги вазият хакида маруза
килди.
Мухаммад Солих ва Буюк Бртитания Парламентининг Орта
Осиё
комисияси Раиси депутат Герг Ханд
HRW Швеция амалини танкидга тутди
BBC
Халкаро
инсон xукукларини xимоя килиш Хьюман Райтс Уотч ташкилоти Швецияда
мухолифатдаги "Эрк" демократик партияси раxбари Муxаммад Солиxнинг ушлаб
турилганини коралаб чиккан.
Муxаммад
Солиxнинг киска муддат xибсга олиниши Оврўпо Иттифокининг Ўзбекистонга
нисбатан катъий сиёсатининг йўклигини кўрсатади. Хьюман Райтс Уотч
Муxаммад Солиxга нисбатан Интерпол кидирувини бекор килиниши кераклигини
айтган.
"Таникли
ўзбек диссидентининг сешанба куни Швецияда кўлга олиниши Оврўпо
Иттифокининг Ўзбекистонга нисбатан кучли сиёсатга эга эмаслигини намоён
этади", дейилади Хьюман Райтс Уотч ташкилоти баёнотида.
Норвегиядан сиёсий бошпана олган мухолифатдаги "Эрк" демократик партияси
раxбари Муxаммад Солиx Британия парламенти ва инсон xукуклари вакиллари
билан мулокот ўтказиш учун Лондонга йўл олган маxали Стокгольмнинг
Арланда аэропортида полиция томонидан xибсга олинганди. Швеция
расмийларига кўра, Интерпол Муxаммад Солиxни Ўзбекистон xукумати
томонидан такдим этилган кидирувдаги ўзбекистонликлар рўйхатига асосан
ушлаган.
Улар,
Хьюман Райтс Уотчнинг маълум килишича, ўзбек мухолифати раxбарини
Стокгольмдаги Норвегия элчихонасини хабардор этмасдан xибсда ушлаб
туришган. Швеция расмийлари Муxаммад Солиxни орадан бир кун ўтиб кўйиб
юборишган.
Ўзбекистон xукуматининг сиёсий важларга асосланган таъкиблари xисобга
олинадиган бўлса, дейилади Хьюман Райтс Уотч xисоботида, расмий Тошкент
томонидан xибсга олиниши сўралган xар кандай xужжатга ишончсизлик билан
каралиши керак.
Хьюман
Райтс Уотч ташкилотининг Оврўпо ва Марказий Осиё бўйича бошлиги Холли
Картнер Швеция xукумати Муxаммад Солиxдан расман кечирим сўрашини талаб
килган ва келажакда ўхшаш хатоларга йўл кўймасликка чакирган.
Шу xафта
бошида Хьюман Райтс Уотч ва бошка халкаро инсон xукуклари ташкилотлари
виза таъкики кўйилган ўзбекистонлик мулозимлар рўйхатига Президент Ислом
Каримовни xам киритишни талаб килишганди.
«Муxаммад
Солиxнинг Интерпол рўйхатидан олинмагани xолда Президент Ислом
Каримовнинг Оврўпода бемалол сафар килиши, оддий килиб айтганда
бемаъниликдир» - дейилади Хьюман Райтс Уотч ташкилоти баёнотида.
Айни
дамда "Эрк" демократик партияси раxбари Лондонда Британия парламенти
вакиллари ва Ташки ишлар вазирлиги мулозимлари билан мулокотлар
ўтказган. Муxаммад Солиx душанба куни Британия парламентининг Марказий
Осиё бўлимида чикиш килади.
http://www.bbc.co.uk/uzbek/news/story/2006/05/060519_hrw_europe.shtml
"Европа
Иттифоки Узбекистонга нисбатан кучли сиёсатга эга эмас"
"Таникли
узбек диссидентининг сешанба куни Швецияда кулга олиниши Европа
Иттифокининг Узбекистонга нисбатан кучли сиёсатга эга эмаслигини намоён
этади" -
деб айтди Халкаро
Хьюман Райтс
Уотч ташкилоти уз баёнотида.
Норвегиядан сиёсий бошпана олган узбек мухолифати рахбари Мухаммад Солих
16 май куни Британия хукумати ва инсон хукуклари вакиллари билан мулокот
утказиш учун Лондонга йул олган махали Стокгольмнинг Арланда аэропортида
полиция томонидан хибсга олинганди .
Швеция расмийларига кура, Интерпол Мухаммад Солихни Узбекистон хукумати
томонидан такдим этилган кидирувдаги узбекистонликлар рўйхатига асосан
ушлаган.
Улар,
Хьюман Райтс Уотчнинг маълум килишича,
узбек мухолифати рахбарини
Стокгольмдаги Норвегия элчихонаси хабардор этмасдан хибсда ушлаб туришган.
Швеция расмийлари Мухаммад Солихни орадан бир кун утиб куйиб юборишган.
Узбекистон
хукуматининг сиёсий важларга асосланган таъкиблари хисобга олинадиган
булса, дейилади Хьюман Райтс Уотч хисоботида, расмий тошкент томонидан
хибсга олиниши суралган хар кандай хужжатга ишончсизлик билан каралиши
керак.
Хьюман
Райтс Уотч ташкилотининг Оврупо ва Марказий Осиё буйича бошлиги Холли
Картнер Швеция хукумати Мухаммад Солихдан расман кечирим сурашни талаб
килган ва келажакда ухшаш хатоларга йул куймасликка чакирган.
Шу хафта
бошида Хьюман Райтс Уотч ва бошка халкаро инсон хукуклари ташкилотлари
виза таъкики куйилган Узбекистонлик мулозимлар руйхатига Президент Ислом
Каримовни хам киритишни талаб килишганди.
«Мухаммад
Солихнинг Интерпол руйхатидан олинмагани холда Президент Ислом Каримовнинг
Оврупода бемалол сафар килиши, оддий килиб айтганда бемаъниликдир»
- дейилади
Хьюман Райтс Вотч ташкилоти баёнотида.
Айни дамда
узбек мухолифати рахбарининг Лондондаги сузчисига кура, Жаноб Солих
Лондонда Британия парламенти вакиллари ва ташки ишлар вазирлиги
мулозимлари билан мулокотлар утказган.
Мухаммад Солих душанба куни Британия парламентининг Марказий Осиё булимида
чикиш килади.
Муҳаммад Солиҳ қўйиб
юборилган
Ўзбекистон
ҳукуматининг Интерполга сўрови асосида Стокгольмда ушлаб турилган ўзбек
мухолифати раҳбари Муҳаммад Солиҳ қўйиб юборилган
Аввалроқ
Муҳаммад Солиҳнинг Стокгольм аэропортида ҳибсга олингани хабар қилинганди.
Интерполдан
билдиришларича, Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистон ҳукумати халқаро қидирув эълон
қилган ўзбек фуқароларининг рўйхатига асосан ушланган.
Кейинчалик
Муҳаммад Солиҳ ҳимоячисининг Би-би-сига айтишича, Швеция полицияси
Норвегия Ташқи ишлар вазирлигидан Солиҳ жаноблари шахсига тааллуқли
маълумотларни олгач, уни қўйиб юборган.
"Эрк"
демократик партияси раҳбарининг Лондондаги вакилига кўра, Муҳаммад Солиҳ
Британия парламенти аъзолари ва инсон ҳуқуқлари гуруҳлари билан учрашиш
учун Лондонга келаётган эди.
У ўзи
сиёсий бошпана олган Норвегиянинг расмий ҳужжатлари билан сафар қилаётган
бўлган.
Муҳаммад
Солиҳга нисбатан Интерполнинг ҳибсга олиш буйруғи биринчи марта 2001 йил
декабрида Прагада қўлланилган эди.
Ўшанда
Прага маҳкамаси Ўзбекистон томонининг экстрадиция ҳақидаги сўровини рад
этган ва Муҳаммад Солиҳни ҳеч қандай айбсиз маҳкама залидан озод этган.
Ўзбекистон
ҳукумати "Эрк" демократик партияси раҳбарини 1999 йилги Тошкент
портлашлари ва бошқа қўпорувчилик ҳаракатларида айблаб, сиртдан ўн олти
ярим йиллик қамоқ жазосига маҳкум этган.
Аммо
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ўзбекистон ҳукумати қўйган айбларни сиёсий,
дея рад этган ва Солиҳга сиёсий қочқин мақомини берган.
Андижон
қирғинидан сўнг Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистоннинг дунёвий мухолифати раҳбари
сифатида Вашингтон ва Лондонда қабул қилинган.
Андижон
қирғинининг бир йиллиги муносабати билан Оврўпо Иттифоқи парламентида
чиқиш қилган Муҳаммад Солиҳ жаҳон ҳамжамиятини Ўзбекистондаги демократияни
қўллаб-қувватлашга чақирган.
http://www.bbc.co.uk/uzbek/news/story/2006/05/060517_salikh_interpol.shtml
Муҳаммад
Солиҳ Стокгольмда ҳибсга олинган
Мухолифатдаги "Эрк" демократик партияси раиси Муҳаммад Солиҳ Стокгольм
аэропортида ҳибсга олинган. Интерполдан билдиришларича, Муҳаммад Солиҳ
Ўзбекистон ҳукумати халқаро қидирув эълон қилган ўзбек фуқароларининг янги
рўйхатига асосан ушланган
"Эрк"
демократик партияси раҳбарининг Лондондаги вакилига кўра, Муҳаммад Солиҳ
Британия парламенти аъзолари ва инсон ҳуқуқлари гуруҳлари билан учрашиш
учун Лондонга келаётган эди.
У ўзи
сиёсий бошпана олган Норвегиянинг расмий ҳужжатлари билан сафар қилаётган
бўлган.
Маълум
бўлишича, ҳозирга қадар Швеция томони Норвегия элчилигини ҳибсга олиш
юзасидан расман огоҳ қилмаган.
Шунингдек,
Ўзбекистон тарафининг ҳам расмий экстрадиция сўрови билан мурожаат
этиб-этмагани ҳозирча маълум эмас.
Муҳаммад
Солиҳга нисбатан Интерполнинг ҳибсга олиш буйруғи биринчи марта 2001-йил
декабрида Прагада қўлланилган эди.
Ўшанда
Прага маҳкамаси Ўзбекистон томонининг экстрадиция ҳақидаги сўровини рад
этган ва Муҳаммад Солиҳни ҳеч қандай айбсиз маҳкама залидан озод этган.
Ўзбекистон
ҳукумати "Эрк" демократик партияси раҳбарини 1999-йилги Тошкент
портлашлари ва бошқа қўпорувчилик ҳаракатларида айблаб, сиртдан ўн олти
ярим йиллик қамоқ жазосига маҳкум этган.
Аммо
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ўзбекистон ҳукумати қўйган айбларни сиёсий,
дея рад этган ва Солиҳга сиёсий қочқин мақомини берган.
Андижон
қирғинидан сўнг Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистоннинг дунёвий мухолифати раҳбари
сифатида Вашингтон ва Лондонда қабул қилинган.
Ҳибсга
олинишидан аввал Оврўпо Иттифоқи парламентида чиқиш қилган Муҳаммад Солиҳ
жаҳон ҳамжамиятини Ўзбекистондаги демократияни қўллаб-қувватлашга
чақирган.
http://www.bbc.co.uk/uzbek/news/story/2006/05/060517_salikh_detain.shtml
"Эрк"
партияси президентлик сайловига ўз номзодини кўрсатди
Гулноза
Сайдазимова
www.rferl.org
Рўйхатга
олинмаган "Эрк" Демократик партияси Ўзбекистонда 2007 йилда бўладиган
президентлик сайловига ўз номзодини тақдим этди. Бироқ, амалдаги
қонунларга биноан Солиҳ президентлик учун беллаша олмайди: у конституция
талабига кўра президентлик сайловига қадар кейинги ўн йил ичида
Ўзбекистонда яшамаган, шунингдек, 1999 йилда экстремизмда айбланиб сиртдан
узоқ йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилган. "Эрк" партияси Солиҳни сайловда
қатнаша олиши учун бу каби тўсиқларни енгиб ўта оладими?
ПРАГА, 25
апрель, 2006 йил (РФЕ/РЛ)
"Эрк"
Демократик партияси 2007 йилда бўлажак президентлик сайловига номзод
сифатида ўз лидери Муҳаммад Солиҳни тавсия этди. "Эрк" Демократик партияси
бош котиби Отаназар Ориповнинг баёноига кўра, партия Марказий Кенгаши 2007
йилги президентлик сайловига Муҳаммад Солиҳни номзод сифатида кўрсатиш
тўғрисида қарор қабул қилган.
Бироқ,
Солиҳни номзод бўлиши учун бир қанча тўсқинликлар бор. У 1993 йилдан буён
муҳожиротда яшаётгани боис расман номзод бўла олмайди. Чунки, мамлакатдан
ташқарида ўн йилдан ортиқ вақт яшаган киши президентликка ўз номзодини
қўйиши амалдаги қонунларга кўра таъқиқланган. Шунингдек, Солиҳ сиртдан
қамоқ жазосига ҳукм қилинган ва Ўзбекистон ҳукумати учун унинг номи
қидирувдаги кишилар рўйхатида турибди.
Айни пайтда
Европада яшаётган Муҳаммад Солиҳнинг "Озодлик" радиосига айтишича,у
Ўзбекистонни ўз ихтиёри билан тарк этмаган. "Мен ҳаётим хавф остида
қолганлиги туфайли, кучли босимлар остида бу ишни қилдим", деди у.
Суд
ҳукми эса асосланмаган
"Биз ҳозир
1999 йилда чиқарилган маҳкама қарорини (мени экстремизм бўйича айбли деб
топишган) асоссизлигини исботлар учун ҳаракат бошлаганмиз. Бу иш айни
пайтда БМТнинг Женевадаги Инсон Ҳуқуқлари бўйича Қўмитасида кўриб
чиқилмоқда. Қўмита мени аризамни қабул қилиб олди ва Ўзбекистон судига
чақирув хати йўллади, ҳозир Ўзбекистон ҳукуматидан жавоб кутмоқда. Агар
сайловга қадар бу иш кўриб чиқилса, мен Ўзбекистонга қайтиб бориб, бу
сиёсий тадбирда қатнашиш имкониятига эга бўламан", деди Муҳаммад Солиҳ
ўзига қўйилган айблов ҳақида.
Шоир ва
сиёсатчи Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистон сиёсий саҳнасида собиқ Совет Иттифоқи
пайтида, 1980 йиллардаги Михаил Горбачёвнинг "қайта қуриш" сиёсатидан сўнг
пайдо бўлганди. Кўпгина муаммолар ичидан, у ўзбек тилига давлат тили
мақоми берилишини талаб қилиб чиққанди. Шунингдек, у Ўзбекистондаги
пахтачилик ва ғаллачилик маданиятлари билан боғлиқ қишлоқ хўжалиги
муаммолари ҳақида гапирганди.
У ўзбек
ёшлари ичида кўп ўтмай таниқли шахсга айланди ва 1988 йилда "Бирлик"
ҳаракатини ташкил этди. Орадан бир йил ўтиб , 1989 йилда расман рўйхатга
олинган "Эрк" партиясини ташкил этиш мақсадида Солиҳ "Бирлик"дан чиқди.
Солиҳ Ўзбекистон Совет Социалистик Республикасининг қонунчилик органи Олий
Кенгаш депутати бўлди. У 1990 йилда Ўзбекистон Парламенти кун тартибига
"Мустақиллик Декларацияси"ни олиб чиқди ва овозга қўйди. Мустақиллик
декларацияси ўша пайтда Ўзбекистон ССР коммунистик партияси раҳбари бўлган
Ислом Каримовнинг қаршиликларига қарамасдан кўпчилик овоз билан қабул
қилинди. Ушбу ҳужжат 1991 йилнинг 31 августида қайтадан эълон қилинган
Совет Иттифоқидан Ўзбекистонни мустақил бўлиши йўлидаги дастлабки ҳуқуқий
қадам эди.
Каримов
билан беллашув
1991 йилги
президентлик сайловида Солиҳ Каримов билан беллашди. Амалдорлар Каримовни
ғолиб деб эълон қилишди, Солиҳ расмий маълумотларга кўра 12.7 фоиз овозга
эга бўлганди. "Эрк" партияси сайловлар сохталаштирилганини таъкидлайди.
Солиҳ 1993
йилда ҳукумат қатағони ва босимлар остида Ўзбекистонни тарк этди. "Эрк"
қайтадан рўйхатга олинмади ва унинг фаолияти Ўзбекистонда ноқонуний деб
эълон қилинди.
Тошкентда
1999 йилнинг феврал ойида 16 киши ҳалок бўлган портлашлардан сўнг "Эрк"
лидери экстремизмда айбланиб сиртдан суд қилинди ва 15 йиллик қамоқ
жазосига ҳукм қилинди. Ўзбекистон ҳукумати уни 1997 йилда Ўзбекистон
Исломий Ҳаракати раҳбари билан тушган суратини далил сифатида келтириб,
уни ЎИҲ билан тил бириктирганликда айблади.
ЎИҲ 1990
йилнинг охирида Каримов режимини ағдариб ташлаш ва Марказий Осиёда
халифалик ўрнатиш мақсадида ташкил этилганди. ЎИҲ 2000 йилдан бошлаб АҚШ
Давлат Департаментининг Террористик ташкилотлар рўйхатига киритилган.
Солиҳ ўзини
ҳар қандай террорчилик ҳаракатида иштирокини қатъий рад этади. Инсон
ҳуқуқлари бўйича мустақил ташкилотларга кўра, Солиҳга қарши қўйилган
айблов сиёсий сабабларга эга.
Мавжуд
ҳуқуқий тўсиқларга қарамай Солиҳ Ўзбекистондаги сайловчилари қўлловига эга
бўлиши мумкин. Баъзи бир кузатувчиларнинг айтишларича,Ўзбекистон
ташқарисида 13 йилдан бён яшаётган Солиҳ мамлакат ичида у қадар таниқли
эмас.
Канадада
муҳжирликда яшаётган Ўзбекистонлик мустақил журналист Алимардон Аннаев бу
борада шундай дейди: "Мен билан суҳбатлашган кишилар фикрларидан келиб
чиқиб ва журналист сифатида айтишим мумкинки, мен билан тенгдош ёши
қирқларга борган кишилар,Каримов режимига қарши тура оладиган куч
борлигига ишонмай қўйишган. "Эрк" ёки "Бирлик" улар хоҳ маъмурий, хоҳ
иқтисодий ёки сиёсий бўлсин Каримов ислоҳотларига муқобил дастурни ишлаб
чиқиш даражасида эмаслар. Чунки амалдаги ҳукумат олиб бораётган ишлар
уларга маълум".
Бироқ,
Муҳамад Солиҳ ўзининг партияси Ўзбекистонда жуда ҳам кўп тарафдорларга эга
эканлигини таъкидлайди. "Эрк" лидерининг фикрига айни пайтда муҳожирликда
яшаётган ўзбек журналисти Юсуф Расул қўшилишини билдирди. У Ўзбекистонда
бундан кейин ким президент бўлиши борасида сўровнома ўтказган "Исёнкор"
интернет саҳифасига раҳбарлик қилади: "Сўровномани икки ой давомида амалга
оширдик, дейди Расул, унинг фикрича сўровномада қатнашган кишиларнинг
саксон фоизи Солиҳни бўлажак президент деб билишади,. Каримов сўровномада
атиги 4 фоиз овоз олган, 15 фоиз овоз берганлар бошқа кишини президент
сифатида кўришни исташади".
Бироқ, Юсуф
Расулнинг таъкидлашича, "Эрк" партиясини бугунги шароитда Муҳаммад Солиҳ
номзодини президентлик сайловига тақдим этиши ҳеч қандай натижа бермаслиги
мумкин. Мухолифатдаги кучлар ва ўзгача фикрловчилар учун ҳуқуқий асослар
йўқлиги ҳар қандай норасмий партия вакилини, жумладан Солиҳни ҳам
президентлик сайловида қатнашишига имкон қолдирмайди. Фақат ягона бир йўл
инқилоб билангина Солиҳ ёки Каримов режимга қарши бўлган бошқа бир киши
президентликка номзод бўлиши мумкин".
"Эрк"
сайлов компаниясини амалга ошириши учун молиявий манбаъга эгами ёки у Ғарб
қўлловига сазовор бўла оладими, бу аниқ эмас. Солиҳ ўтган йилнинг ёзида
Қўшма Штатларга ташриф буюрди. У Конресснинг кўзга кўринган аъзолари ва
Миллий Демократия Институти, Халқаро Республикачилар Институти, Вашинтонда
асос солинган ИФЕС, Сайловларга кўмаклашиш Агентлиги каби бир қанча
нуфузли нодавлат ташкилотлар вакиллари билан учрашувлар ўтказди.
АҚШлик
мулозимлар фикрича, Солиҳнинг Вашингтонга сафари Америка давлат
маъмурларини ўзбек мухолифати билан янги алоқаларини намоён этмайди, бу
одатдаги бир учрашувдир. Ушбу баёнот Каримов Америка ҳарбийларини
Ўзбекистондаги авиабазадан ҳайдаб чиқармасидан олдин янграган эди.
(Ушбу
таҳлилий мақолани ёзилишида "Озодлик" радиосининг ўзбек хизмати мухбири
Ҳурмат Бобожонов ўз ҳиссасини қўшган)
(Мақоланинг
рус тилидаги таржимасига кўра Юсуф Расул ўзбекчалаштирди)
2006-04-26,
22:51
http://isyonkor.ucoz.ru/news/2006-04-26-239
Ўзбекистон ЭРК Демократик партияси Марказий кенгашининг баёноти
Ўзбекистон
президентининг ваколатлари муддати тугаб боряпти ва мамлакат
Конституциясига кўра келаси йилнинг январидан кечикмай давлатнинг энг
юқори лавозимига сайловлар тайинланиши лозим. Ушбу ҳолатни ҳисобга олиб,
ЭРК Демократик партиясининг Марказий кенгаши ўзининг 2007 йилдаги
сайловларда иштирок этиш тўғрисидаги қарорини эълон қилади.
Шафқатсиз репрессиялар ва
таъқибларга қарамай, ЭРК партияси ўзинининг демократия ва фуқароларнинг
эркинлиги учун олиб бораётган курашини давом эттирмоқда.
ЭРК партияси ўзининиг
лидери Муҳаммад Солиҳни мамлакат президенти лавозимига номзод сифатида
кўрсатади. Бу қарор ЭРК партиясининг Марказий кенгашида бир овоздан қабул
қилинди.
Ўзбекистон ЭРК
Демократик партиясининг Марказий кенгаши.
2006 йил, 20 апрель
Ўзбекистоннинг мухолифатдаги "Эрк" демократик партияси кенгаши 2007 йилда
бўладиган президентлик сайловларига Муҳаммад Солиҳ номзодини илгари сурди
Бу ҳақда
партия бош котиби Отаназар Орипов маълум қилди.
Муҳаммад
Солиҳ 1991 йилги президентлик сайловларида Ўзбекистоннинг ҳозирги
президенти Ислом Каримов билан бирга номзод сифатида қатнашган эди.
Кейинчалик Солиҳ ҳукуматнинг тазйиқлари ортидан мамлакатни тарк этишга
мажбур бўл | |