Radio Liberty - “Свобода” радиоси,
15.05.2001
Программа редактори Тенгиз Гудава
(программа Рус тилида олиб борилди)
Прогаммани Тенгиз Гудава олиб боради. Сухбатда узбек ишодами (бизнесмени) Баҳром Мўминохунов; узбек сиёсий мухожири, ёзувчи, "ЭРК" Партияси лидери Муҳаммад Солиҳ; Экстремал журналистика Маркази Директори Олег Панфиловлар катнашади. Шунингдек, эшиттиришимизда Баҳром Мўминохуновнинг Ўзбекистон Интерполи Директори Махмуд Ҳайитов билан телефонда қилган сухбати келтирилади.
Тенгиз Гудава: 10 май куни мен электрон почта оркали куйидаги мактубни олдим, ўкийман: ”Билдириш.
Мен, Баҳром Мўминохунов, 1958 йилда тугилган, Ўзбекистон фуқароси, шуни билдираманки, мен сиёосий котилликнинг тайёрланишига бевосита гувох булдим.
Ва бу ерда ушбу акциянинг асосий гувохи сифатида чикмокдаман...”
Ва билдириш давомида хозир мухожирлида яашаётган Узбек мухолифати лидери Муҳаммад Солиҳга қарши суикасд тайёрлангани ҳакида гапирилади. Мен телефон оркали хозир Оврупо давлатларининг бирида яшаёотган (тушунарли сабабларга кура, бу мамлакат номини айтмайман) ушбу билдириш муаллифи Баҳром Мўминохунов билан телефон оркали богландим. Мана, ёзиб олинган сухбатмиз:
Баҳром Мўминохунов:
Мен, Баҳром Мўминохунов, 1958 йилда тугилган, Ўзбекистон фуқароси, шуни маьлум қиламанки, ЭРК партияси лидери Муҳаммад Солиҳга қарши суикасд тайёргарлигининг бевосита гувохи булдим. 1999 йилнинг сентябр ойида меникига тижоратчи дустларим келишди - бу бир гурух чеченлар булиб, улар Муҳаммад Солиҳ билан алокада эканликларини айтиб колишди. Бу гап менинг бошка дустларим ёнида айтилгани учун эртасигаёк Ички Ишлар вазирлигига етиб борди. Мени Ички Ишлар вазири Зокир Алматов, терроризм билан кураш булими полковниги Ботир Турсунов ва Ўзбекистон Интерполи директори Махмуд Ҳайитов чакирдилар. Улар мендан ушбу чечен гурухи билан учраштиришни илтимос қилдилар. Мен бу чечен гурухи билан учрашувни ташқил қилиб бердим - бу одамлар яна бир марта Тошкентга келишди. Уларнинг келишдан максади тижорат эди, бундай одамлар билан учрашиш, биласизми, тижорат бизда факат МВД (Ички Ишлар вазирлиги) ва СНБ (Миллиий Ҳавфсизлик хизмати)нинг кучли “томи” остидагина курилади. Хуллас, мен уларни учраштириб куйдим, улар менинг ёнимга келиб, Ички Ишлар вазирлиги уларга 1 миллион доллар бадалига узбек мухолифати лидери Муҳаммад Солиҳни йук этишни таклиф қилганларини айтишди. Мен уларга бу акцияда иштирок этмаслигимни айтдим, аммо музоқаралар олиб борилаётгани ва бу одамлар факат мени таниганлари учун, вазият шундай булдики, мен Ички Ишлар вазирлиги ва ушбу гурух уртасида богловчи занжирга айланиб колдим. Аммо мен уларга бир шарт куйдим - бу ҳакда Солих Ҳабар топиши керак,дедим. Бу гурух, бу одамлар Солих билан богландилар. У узига қарши бир неча йилдан бери ана шундай Ҳаракатлар булаётганидан Ҳабардор эканини айтди ва Қаримов режимининг бутун жиноиий режаларини фош қилиш ниятида Ички Ишлар вазирлигининг ушбу таклифни кабул қилишимизни илтимос қилди. Айтмокчи булган гапим шу.
Тенгиз Гудава:
Агар Муҳаммад Солиҳга қарши суикасд тайёрланайотган булса ва сиз ушбу гурух ва МВД уртасида богловчи звено сифатида хизмат қилар экансиз, булажак курбоннинг бу суикасд ҳакида Ҳабар топиши сизнинг шартингиз булиши мумкинми?
Баҳром Мўминохунов:
Ҳа, бу менинг шартим эди... Бу чечен гурухи котиллар гурухи эмасди ва йана... Бу тижоратчи структура, жангарилар эмас, нормал одамлар, бизнинг, айтайлик, хукук - тартибот органлари рахбарлари тарафидан тушган котиллик қилиш таклифини эшитиб, ларзага тушганлар.
Тенгиз Гудава:
Яьни, уларга бу таклиф қилинган?
Баҳром Мўминохунов:
Уларга бу таклиф қилинган, чунки улар Муҳаммад Солиҳ билан алокада булганлар. Табиийки, тижорат соҲасида Ҳам уларга жуда катта имкониятлар ваьда қилинган, яьни, иш битганидан кейин.
Тенгиз Гудава:
Бу одамлар, тижоратчилар, керак булган пайтда сизнинг сузларингизни тасдиклай оладими?
Баҳром Мўминохунов:
Албатта.
Тенгиз Гудава:
Узингизчи, сузларингизни касам остида тасдиклай оласизми?
Баҳром Мўминохунов:
Қандай касам остида?
Тенгиз Гудава:
Масалан, одатда сураганларидай...
Баҳром Мўминохунов:
Мен Қур'онда касам ичишга тайёрман.
Тенгиз Гудава:
Сиз бу информатсия билан бирон ерга мурожат қилдингизми?
Баҳром Мўминохунов:
Албатта, мурожат қилганман. Бу ҳақда Американинг Москвадаги элчихонаси хабардор. Бу тахминан бир ой олдин булган эди. Мен АҚШ елчихонасига мурояат қилганман, кимга мурожаат қилганимни айтайми?
Тенгиз Гудава:
Сиз бу улканинг хукук-тартибот органларига мурожат қилмадингизми, Ҳар холда Муҳаммад Солиҳ бу улкада яшайди?
Баҳром Мўминохунов:
Биз... Бу ҳакда гапиришга Ҳали эрта. Аммо албатта, мурожат қилганмиз. Бу ерда бу ҳакда аллакачон хабарлари бор. Уни куриқлаётган хавфсизлик хизмати буни билишади. Бу билдириш ҳакда Ташки ишлар министрлигининг Ҳам хабари бор, жуда куп ёзувлар мавжуд. Мен уз дустларим оркали АКШ элчилигининг иккинчи котиби Барт Горманн билан Ҳам учрашдим, у икки кундан сунг менга: “Сиз Ҳавотирланманг, у киши бу аксия ҳакда огохлантирилди,” деб айтди.
(Тузатиш: “Свобода” радиосида берилган эшиттиришда Барт Горманнинг кимлиги айтилмаган,эшитганлар Ҳам унинг Норвегия элчихонаси ходими деб уйлаган булиши мумкин. Муминахунов билан гаплашган.Кейин маьлум булишича, Барт Горман Москвадаги Америка елчихонаси 2-котиби экан).
Тенгиз Гудава:
Айтингчи, жаноб Муминохунов, сиз лозим булганда курсатиш мумкин бо'лган хужжатлар бор деяяпсиз, бу Қандай хужжатлар?
Баҳром Мўминохунов:
Булар - ёзиб олинган сухбатлар, телефон сухбатлари.
Тенгиз Гудава:
Ўзбекистон Ички Ишлар вазирлиги ходимлари биланми?
Баҳром Мўминохунов:
Ҳа, Ҳа.
Тенгиз Гудава:
МарҲамат қилиб, яна бир марта такрорласангиз, Ўзбекистон Ички Ишлар вазирлигидагилардан конкрет кимдан бундай буюртма келди?
Баҳром Мўминохунов:
Бу буюртма Ички Ишлар вазирлигининг буюртмаси эмас, чунки, на министр, на Интерпол директори мустақил равишда бундай одамни йуқ қилиш ҳакда қарор кабул қила олмади. Бу буюртма тепадан келаяпти,яьни, бу Қаримовнинг буюртмаси.
Тенгиз Гудава:
Буюртма Қандай ифодаларда берилган?
Баҳром Мўминохунов:
У ерда конкрет равишда базжариш муддатини талаб қилишади.
Тенгиз Гудава:
Йаний, аник бир муддат Ҳақида гапирилган?
Баҳром Мўминохунов:
Ҳа, албатта.
Тенгиз Гудава:
Ва туланиши лозим булган пул мидори Ҳам гаплашиб олинган?
Баҳром Мўминохунов:
Ҳа, албатта.
Тенгиз Гудава: Бу пул микдори канча?
Баҳром Мўминохунов: Миллион доллар.
Тенгиз Гудава: Олдин сиз сиёсат билан шугулланганмисиз?
Баҳром Мўминохунов: Мен ҳеч качон сиёсат билан шугулланмаганман ва Муҳаммад Солиҳ билан ҳеч качон таниш булмаганман. Мен Ҳалк ичида катта обруга эга булган "ЭРК" Пртияси борлигини билардим. Мен жуда яхши тушунаман... Менинг у ёқда қариндошларим колган, у ерда менинг якинларим бор. Мен жуда яхши тушунаман, уларга нималар қилишлари мумкин, аммо ортик куркув билан яашашдан чарчадик... тушунасизми, оддий қилиб айтганда куркиб яашашдан чарчадик. Мен ҳеч качон "ЭРК" Партиясига аьзо булмаганман, мен ҳеч качон сиёсатга аралашмаганман, мен нормал ишлаганман, менинг узимнинг тижоратим бор эди, нормал алокаларим бор еди, хотиним рус...
Тенгиз Гудава: Бу - менинг ва узбек демократик мухолифати лидери Муҳаммад Солиҳга қарши суикасд тайёрланайотгани ҳакда асосий гувох сифатида чикаётган Ўзбекистон фуқароси Баҳром Мўминохунов билан телефон оркали утказган сухбатимиз эди.
Муҳаммад Солиҳ - узбек ёзувчиси, шоир, мухолифатдаги "ЭРК" Партияси лидери. 1991 йилги президентлик сайловларида президент Қаримовнинг асосий ракиби булган. 90-йиллар урталаридан бери сиёосий мухожирликда яашаяпти. 2000 йилнинг ноябр ойида Ўзбекистон Олий суди уни 1999 йил 16 февралда Тошкентда юз берган портлашларда айблаб, умрбод камок жазосига хукм қилди. Хукм сиртдан чиқарилди. Муҳаммад Солиҳнинг узи унга куйилайотган айбномаларни бемаьни деб хисоблайди.
Бахром Муминахуновнинг очик Билдиришидан парча укийман: "2000 йилнинг сентябр ойида чечен гурухига бу аксияни “тайёрлаш” учун 135 минг долларлик аванс пули накд берилди. Котиллик учун тула хисоб-китоб эса, Муҳаммад Солиҳ йук этилганидан сунг берилиши лозим эди. Пул мавзуи менинг Махмуд Ҳайитов билан телефон оркали утказган сухбатларимда (ёздириб олинган) асосий мавзудир, чунки, факат шу мавзу менинг сухбатдошларимнинг ахлокий мохиятини очиб бера олиши мумкин эди. Чунки, берилиши лозм булган 2 миллион доллардан 1 миллионини полковник Ботир Турсунов ва Ўзбекистон Интерполи Директори Махмуд Ҳайитов булиб олишлар керак эди.(Баҳром Мўминохуновнинг Билдиришидан олинган иктибос тугади).
Баҳром Мўминохуновв котиллик буюртмачиларидан бири булган Ўзбекистон Интерполи директори Махмуд Ҳайитов билан телефон оркали қилган музоқараларини ёзиб олган. Мана, шу йилнинг 8 май куни утказилган уша телефон сухбати, бу ерда музоқара буюртмачиларга Қандай қилиб, "буюртма"анинг бажарилганини маьлум қилиш ва курбон улдирилгани ҳакда Ҳабар бериш ҳакда кетади. Баҳром Мўминохунов буюртмачилардан бирининг келишини талаб қилади, Интерпол директори Ҳайитов эса, расмий эьлон қилиниши ва Муҳаммад Солиҳнинг улдирилгани ҳакда эксперт хулосасининг узи етарли эканини айтади. Курбон - Муҳаммад Солиҳ сухбатда ”Хужжат” номи билан аталади(сухбат русча):
Аёл овози: Алло...
Баҳром Мўминохунов: Салому алайкум.
Аёл овози: Салому алайкум.
Баҳром Мўминохунов: Махмуд акани мумкинми телефонга?
Аёл овози: Ҳа, Ҳа, хозир.
Баҳром Мўминохунов: Але, Махмуд ака?
Махмуд Ҳайитов: Ҳа, Ҳа, эшитаман.
Баҳром Мўминохунов: Салом алейкум.
Махмуд Ҳайитов: Бахром, демак, масала шундай куйилаяпти...
Баҳром Мўминохунов: Ҳа...
Махмуд Ҳайитов: Расмий органларнинг "Хужжат"нинг кимга қарашли эканини аниклашларининг узи биз учун етарли.
Баҳром Мўминохунов: Ҳа... Аммо расмий орган деганда нима назарда тутилаяпти?
Махмуд Ҳайитов: Мана бу, масалан, ким кетади уша жойга...
Баҳром Мўминохунов: ... Ҳа, Ҳа, аммо бу ҳакда улар кимга Ҳабар беришлари керак, сизларгами?
Махмуд Ҳайитов: Уйлайманки, шунинг узи етарли...биз билиб оламиз... Алло.
Баҳром Мўминохунов: Ҳа. Агар сиз бу ҳакда Ҳабар топмасангизчи?
Махмуд Ҳайитов: Канакасига "Ҳабар топмаймиз"? Бу бизга уша захотиёк маьлум булади. Мана, қара, хозир "Хужжат" эгалари "Хужжат"нинг уколгани ҳакида гапираяптилар-ку...
Баҳром Мўминохунов: Улар йуколди, деяётганлари йук, улар "у аллақачон йук", дейишмокда... Шундан гап кетса, Махмуд ака, мен нима қилай, Қандай Ҳаракат қилай?
Махмуд Ҳайитов: Кулок сол, бизда бу ерда "Хужжат" йуколса, ким у ерга кетади, буни биласан, тугрими?
Баҳром Мўминохунов: Ҳа, албатта.
Махмуд Ҳайитов: Мана, мана шунинг узи етарли, Хужжятни топсалар булди. "Хужжат"ни топиб, кимга қарашли эканини аниклайдилар.
Баҳром Мўминохунов: Бу хужжатнинг бизга етиб келишига ким гарантия беради? Бу хужжатнинг борлигини Қандай биласиз?
Махмуд Ҳайитов: Бу ҳакда эртасигаёк айтишади анови нимадан...
Баҳром Мўминохунов: Махмуд ака, вазийат шундай: улар хозир менга шундай дейишяпти: ҳеч нарсанинг кераги йук, пул Ҳам керак эмас, ҳеч нарса керак эмас, сиз Ҳалол одам эмассизлар. Биз ишимизни 150 фоизга бажардик.дейшмокда Менга айтишайаптики, улар истамайдими - демак, кераги йук...
Махмуд Ҳайитов: Але...
Баҳром Мўминохунов: Ҳа, эшитаяпман...
Махмуд Ҳайитов: Мен сенга хужжаят ҳакида гапирганда одам ҳакда гапирайапман, тушунаяпсанми?
Баҳром Мўминохунов: Ҳа, мен тушунаман, албатта.
Махмуд Ҳайитов: Мен сизларга биронта хужжат келсин, деётганим йук. Маьлум масьул органлар уша жойга боришади ва топишади, туггрими?
Баҳром Мўминохунов: Шундай...
Махмуд Ҳайитов: Масьул органлар шахсини, кимлигини аниклашади, бу... бизда милиция, у ёкда полиция, тугрими?
Баҳром Мўминохунов: Шундай.
Махмуд Ҳайитов: Куздан кечиришади, сен факат унинг топилганини айт ва мен узим биламан Қандай Ҳабар олишни, сен факат телефон қил-да айт: "Тамом, "Хужжат"ни топишди",десанг булди. Мен узим биламан буни Қандай текширишни.
Баҳром Мўминохунов: Биров келсин, Махмуд ака, улар бу нарсага ишонишмайапти. Мен уларни ишонтиролмайапман. Улар "бу ишни қиламиз" дейишаяпти, аммо бунга ишонишмайапти.
Махмуд Ҳайитов: Нега ишонишмайди?
Баҳром Мўминохунов: Ишонишмаяпти, улар айтишяапти-ки: улар келишмайди, "Хужжят"ни къришмайди,дейшяпти. Биров келси, Дилшод келсин, бировга айтинг…
Махмуд Ҳайитов: Мен сенга яна тушунтирман, ҳеч ким у ёкка бормайди. "Хужжат"ни топишганда шахсини аниклашади, тушнайапсанми йукми?
Баҳром Мўминохунов: Тугри, Ҳа...
Махмуд Ҳайитов: Ва тамом, вокеа булган жои#га кетиб, Ҳаммаси расмийлаштирилади, тугрими? Ва расмий қариндошлари соьрашади "бизга кайтаринг, биз уни коида буйича кумиишимиз керак",деб, тугрими?... Але...
Баҳром Мўминохунов: Ҳа, Ҳа.
Махмуд Ҳайитов: Бу "Хужжат" каердадир абадий ётмайди-ку,ахир, тугрими? Уни эгаларига топширишади, эгалари уни сейфга кумишлари учун!..
Баҳром Мўминохунов: Ҳа.
Махмуд Ҳайитов: Умуман, вазият...
Баҳром Мўминохунов: Умуман, улар айтишаяптики: "кераги йук, биз узимизнинг харакатимизни қиламиз, сиздан ҳеч нарса керак емас", дейишяпти.
Махмуд Ҳайитов: Кулок сол, мен уларни тушунмайапман, агар одамлар бу ишни қилаётган булса..
Баҳром Мўминохунов: Улар бу ишни қилишга тайёр... аммо бир гап булди, икки гап булди... шарт узгарайапти, улар кимдир келсин, дейшяапти,. Рустамни жунатиб юборинг, мен у билан расмга тушай, Дилшод расмга тушсин, эртага бу нарса йана 30 марта эьлон қилинади, биз узимизнинг устимиздан хукм чиқараяпмиз, биз узимизнинг устимиздан хукм чиқараяпмиз....
Махмуд Ҳайитов: Кулок сол, мен бу ердагиларга шундай тушунтирсам, улар... "улар ишни қиламиз, деб буйнига олишди, энди бу уларнинг проблемаси", дейишмокда.
Баҳром Мўминохунов: Майли булмаса...
Махмуд Ҳайитов: Хуп.
(Бу телефон сухбати кисқартирилиб таржима қилинди-Тахрир.)
Тенгиз Гудава: Бу Баҳром Мўминохунов ва Муҳаммад Солиҳни улдидришни буюртма қилганлардан бири Ўзбекистон Интерполи директори Махмуд Ҳайитов уртасида булиб утган телефон сухбати эди. Яна бир марта аниклик киритаман: Сухбатдошлар назарда тутаётган "Хужжат" - бу Муҳаммад Солиҳ эди.
Мана, тайёрланган суикасд ҳакда Муҳаммад Солиҳнинг фикрлари:
Муҳаммад Солиҳ: Улар факат шундай Ҳабарнинг таркалиши билан, 2 миллионни беришмокчи булишган , бир миллиони чеченларга, колганини узлари булиб олмокчи булишган.
Тенгиз Гудава: Яьни, улар 1 миллион долларни узаро булиб олишмоқчи булишган? Ботир Турсунов ва Махмуд Ҳайитов?
Муҳаммад Солиҳ: Ҳа.
Тенгиз Гудава: Миллионни чеченларга бермокчи булишган?
Муҳаммад Солиҳ: Чеченларга, энди миллион эмас, чунки, 135 минг доллар аллакачон туланган булган...
Тенгиз Гудава: МуҲаммад, шундай савол, демак, чеченлар - мана бу одамлар,яьни, Алматов, Турсунов ва Ҳайитовлар уларга сизга қарши суикасд уюштиришни таклиф қилганлари захоти бу ҳакда сизга Ҳабар беришдими?
Муҳаммад Солиҳ: Ҳа, бир Ҳафтадан кейин телефон қилишди.
Тенгиз Гудава: Бир Ҳафтадан сунг телефон қилиб, шундай гап борлигини Ҳабар қилишдими?
Муҳаммад Солиҳ: Ҳа, улар шундай Ҳавф борлиги ҳакда огохлантиришди, мен уларга: "кабул этинг", дедим...
Тенгиз Гудава: Яьни, сиз бу уйинни уйнашни таклиф қилдингиз, шундайми?
Муҳаммад Солиҳ: Мен бу уйинни уйнашни таклиф қилдим, чунки, уларни фош этишнинг бошка йули йук эди.
Тенгиз Гудава: Ва чеченлар бунга рози булишдими?
Муҳаммад Солиҳ: Ҳа, чеченлар: "Биз гаплашамиз", дейишди. Улар Бахром билан гаплашиб, "Оьйнаймиз", дейишди.
Тенгиз Гудава: Хотима урнида Баҳром Мўминохуновнинг Билдиришидан яна бир парча келтирамиз:
"Мен гувохлик бераманки, шу йилнинг 25 апрел куни Тошкент вакти билан соат 8 да Ички Ишлар вазири Зокир Алматов, тероризм билан кураш булими бошлиги Ботир Турсунов, Ўзбекистон Интерполи директори Махмуд Ҳайитовлар Ўзбекистон Президенти резидентсийасида Президент Ислом Қаримов томонидан кабул қилиниб, ушбу буюртмани мухокама қилишди" (иктибос тугади)
Ўзбекистон демократик мухолифати лидери Муҳаммад Солиҳга қарши суиқасд тайёрлангани ҳакда Норвегия Ташки Ишлари Ҳабардор. Бу мавзуда бир машхур телепрограмма Ҳам филм хозирламокда.
(Эшиттириш матни кисқартирилган холда таржима kилинди, - Тахрир.)